Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

ҳамкорлик – бу низони ҳал қилишнинг шундай усу-
лики, бунда иккала томоннинг шахсий манфаатлари низо-
ни келтириб чиқарган муаммодан устун қўйилади. Бундай 
ҳолатларда низокашлар бир томон манфаатининг инобатга 
олинмаслиги, иккинчи томоннинг бошқа манфаатини ерга 
уришини тушунгани учун ҳам муроса йўли тўғри эканлиги, 
яхшиси, мавжуд муамммони ечишга тенг киришиш лозим-
лиги фикрига келиб тўхтайдилар.
Шундай қилиб, реал ҳаётда низонинг келиб чиқиши, 
унинг қандай кечиши ва ечими уни келтириб чиқарган ва-
зиятдан ҳам кўра ушбу вазиятда иштирок этаётган инсон-
ларнинг унга нисбатан субъектив муносабатларига боғлиқ 
бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай низоли, зиддиятли 
ҳолатларда унга алоқадор бўлиб қолган инсонлар қуйидаги 
қоидаларни ёдда тутишлари лозим:
1. Низоли вазиятда ақл эмас, балки ҳиссиётлар устун бў-
лишини унутманг, ҳиссиётлар эса одамнинг жаҳли чиқиб, 
ақли кетиб қолишига туртки бўлади ва у ўз хатти-ҳаракатла-
ри ва гапираётган сўзларини назорат қилиш қобилиятидан 
маҳрум бўлади. Вақт ўтиши билан ушбу қилган ишингиз 
учун ўзингиз қаттиқ азият чекиб, хижолат бўлиб қолишин-
гиз мумкин. Шу боис ҳам ишдами, оиладами ёки жамоатчи-
лик жойларидами одамлар билан мулоқот қилганда, улар-
нинг инсоний нафсонияти, шаъни ва ориятига тегиб кетади-
ган мулоҳазалардан ўзингизни сақланг, ўзингизни ўзгалар-
дан устун қўйишдан эҳтиёт бўлинг, камтарлик шиорингиз 
бўлсин.
2. Ўзгалар билан муомалада уларнинг ҳурматини жойига 
қўйиб, сўзлашишнинг юмшоқ маромини танланг. Масалан, 
“Кечирасиз..”, “Сиздан миннатдор бўлардим, агар...”, “Сиз-
га малол келмайдими?” каби ибораларни ишлатиш, одатда 


33
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
сизга нима сабабдандир ёмон муносабатда бўлаётган ин-
сонни ҳам юмшатади, ундаги салбий ҳисларнинг жунбушга 
келишига йўл қўймайди.
3. Иш фаолият билан боғлиқ мунозараларда агар суҳбат 
таранглашиб бораётган бўлса, иккала томоннинг манфаати 
тўғрисида эмас, асл масаланинг, муаммонинг моҳияти ху-
сусида кечишига эътибор бериб, холис фактларга кўпроқ 
урғу беринг. Имкон борича суҳбатдошни тинглашга инти-
линг, зеро, тинглай олиш маҳорати сизнинг яхши суҳбатдош 
эканлигингизнинг муҳим кўрсатгичидир. Бу ўринда Дейл 
Карнеги
13
каби мулоқот усталарининг тажрибасини эсланг.
4. Ҳар қандай масала хусусида унинг ечими ягона бўл-
маслигини унутманг, чунки барча ҳолатларда қийин вази-
ятдан чиқишнинг бир қатор усуллари, йўллари бўлиши та-
биий. Шунинг учун сизнинг фикрингизга зидроқ келаётган 
фикрни суҳбатдошдан эшитганингизда, “Балки мен хато 
қилаётгандирман” деб, унинг фикрлаш тарзидаги тўғри му-
лоҳазаларни таҳлил қилинг, суҳбатдош фикридаги ижобий 
ва салбий жиҳатларни ажратинг, уларнинг реал оқибатла-
рига баҳо бериб кўринг. Бундай ҳолатларда ҳеч бўлмаганда 
“Мен сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшилмасам-да, берган 
таклифингизни албатта ўйлаб кўраман, менга бироз имкон 
беринг” десангиз олам гулистон!
5. Низоли вазиятнинг ҳал бўлишининг ўзингиз учун 
манфаатли томонларини англанг ва ўзингизга шундай савол 
беринг: “Агар ечим топилмаса, нима бўлади?”. Бундай му-
носабат низони шахслараро муносабатлардан муаммонинг 
ечимига кўчирилишига туртки бўлади.
6. Агар иккалангиз ҳам аччиқланиб турган бўлсангиз ва 
иш урушиб қолишгача бориб етаётганлигини англасангиз, 
ўзингиздаги ички тангликни, “зарда” ни чиқариб юборишга 
ҳаракат қилинг. Чунки агар аччиғингизни ташқарига чиқар-
сангиз, бу у томоннинг ҳам қайнаб кетишига сабаб бўлиб, 
вазиятни назорат қилиб бўлмай қолади. Энг яхшиси, ўзин-
гизни тийиб, гапиришдан тўхтанг, майли суҳбатдошингиз 
13
Дейл Карнеги. Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида 
сўзлаш санъати.-Т.: “Янги аср авлоди”, 2010


34
ичидагини тўкиб солаверсин, ундаги жаҳл ва салбий ҳис-
сиётларни бетига айтишдан ўзингизни тийинг, келгусида 
унинг шундай важоҳатга тушиши мумкинлигини унутманг.
7. Сиз билан урушиб қолган одамнинг ҳам қандай-
дир фазилатлари, яхши сифатлари борлигини унутманг ва 
диққатингизни ана шу жиҳатларга қаратинг. Масалан, эр ва 
хотин уришиб қолган пайтда аёл қанчалик баланд овозда ўз 
дардини тўкиб солаётганлигига қарамай, фарзандларнинг 
онаси, меҳрибон эканлигини ўйлаб, фарзандларга бундай 
қилиқлар қилмаслигини эр ёддан чиқармаса, бироз сабр 
қилса, юрагидагини охиригача тўкиб солишини бардош би-
лан кута олса, турмуш ўртоғи бироздан сўнг инсофга кела-
ди, “кўнгли юмшайди”.
8. Суҳбатдошингизни сизнинг ўрнингизга туриб масала-
ни ҳал қилиш йўлини ўйлашга чорланг, масалан, унга тах-
минан шундай мурожаат қилинг: “Мени ўрнимда бўлганин-
гизда сиз, нима қилган бўлар эдингиз?” Бундай мурожаат 
суҳбатдошни ҳиссиётлардан реал вазиятни холис баҳолаш 
ҳолатига ўтишига туртки бўлади ва унда танқидий руҳни 
бироз бўлса-да, юмшатади.
9. Суҳбатдош олдидаги афзалликларингиз, хизматла-
рингизни миннат қилиб, хаспўшламанг. “Содир бўлган ни-
золи вазият ва воқеанинг сабабчиси фақат суҳбатдошим”, 
деган фикрдан қайтинг.
10. Пайдо бўлган зиддият қандай ҳал бўлишидан қатъий 
назар, шу инсон билан батамом муносабатларни узил-кесил 
узиб ташламанг. Масалан, агар бу эр ва хотин ўртасидаги 
ихтилоф бўлиб, у ажрим билан тугаган тақдирда ҳам ўрта-
да фарзанд борлигини, барибир ҳаёт сўқмоқларида бир кун 
бўлмаса бир кун учрашиб, қандайдир янги бир муаммони 
биргаликда ҳал қилишга тўғри келишини сира унутманг.
Шу каби вазиятлар турли фаолият жабҳаларида учра-
ши мумкин, юқоридаги қоидаларни унутмаслик инсоннинг 
ўзига, саломатлигига, одамлар орасидаги обрўсига бевосита 
алоқадор эканлигини, яшаш баъзан зиддият ва низолар би-
лан янада яхши бўлиши ҳақида ҳеч ким унутмаслиги керак.


35
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling