Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий инсти-
тутлар – мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлук-
сиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга 
бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир 
боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синов-
дан ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, 
балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсон-
лар билан муомалага кириша бошлайди. Бу муомала жара-
ёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай 
аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи 
эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. 
Энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интел-
лектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. Яъни, 
боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоат-
чилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай 
ҳис қиладилар ўзларини. Яхши ёки ёмон ота-оналик ролла-
ри мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билин-
гани сабабли кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли 
стрессни бошидан кечирадилар.
4-босқич. Бола ўсмирлик даврига қадам босганда, у 
ота-онасидан мустақилликни, ҳадеб таъқиб қилавермаслик-
ни даъво қила бошлайди. Ота-онанинг фарзанд олдидаги 
обрўси, кераклик даражаси пастлай бошлайди. Бу даврга 
келиб ота ҳам, она ҳам ўзининг фарзандига нисбатан му-
носабатларини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки болада 
янгича талаб ва истаклар, янгича фикрлаш, урф-одатлар, му-
сиқага ҳавас, турли хил гуруҳлар билан мулоқотда бўлиш-
га интилишлар пайдо бўлади. Бу давр ота-онанинг боласи-
да пайдо бўлаётган ўзгаришларга, ёшга оид янгиликларга 
қанчалик фаҳм ва фаросат билан, сабр-қаноат билан туриб 
беришларини синовдан ўтказади. Синовдан яхши ўтган 
ота-онанинг боласи кейинги босқичга эсон-омон яхшилик 
билан, очиқ зиддиятларсиз ўтиб олади, акс ҳолда ўсмирлик 
даврининг ўзига хос зиддиятлари гирдобида ота-она ва бола 


37
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
муносабатлари жиддий ёмонлашади, айрим болалар уйдан 
кетиб қолиш ҳолатларигача боради.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling