51
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш
моий-демографик, миллий-психологик ва иқтисодий тав-
сифларидан келиб чиқиб турли малакага эга бўлган пси-
хологлар отряди тузилади. Масалан: оилавий психолог,
ўсмирлар психологи, болалар психологи, гендер психолог,
диний психолог, психолог-суицидолог ва ҳ.к. Отряд раҳба-
ри тайинланади. Йўриқнома ишлаб чиқилади. Агар психо-
логлар пул эвазига жалб қилинаётган бўлса, унда прейску-
рантлар белгиланади).
2. Тайёргарлик босқичи. Ушбу босқичда туман “Оила”
бўлими, маҳалла мутахассислари, оилани танийдиган қў-
ни-қўшнилар орқали ажралиш ёқасига келиб қолган оила
тўғрисида маълумотлар тўпланади.
(оила типи ва ҳажми,
оила аъзолари миллий ва диний мансублиги, биргаликдаги
турмуш тажрибаси, оиладаги психологик муҳит, оиланинг
миллий-маданий қадриятлари, фарзандлар сони, ажралиш
сабаби ва ҳ.к.).
3. Оила учун психолог тайинлаш босқичи. (Ёрдам
учун танланган оиланинг демографик ва психологик хусу-
сиятларидан келиб чиқиб тайинланаётган психологнинг
жинси, ёши, тажрибаси, касбий йўналиши белгиланади
ва шундан келиб чиқиб психолог тайинланади. Агар оила
аъзоларининг бундай белгилари турлича бўлса, ёки оила
мураккаб инқироз ҳолатида бўлса, ушбу оила учун 2-3
нафардан иборат турли малакадаги психологлар гуруҳи
тайин ланади).
Do'stlaringiz bilan baham: