53
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш
маслаҳатлар берилади. Шунингдек, оила аъзолари ва пси-
холог ўртасида кейинчалик офлайн ёки онлайн тарзда тур-
ли масалалар юзасидан психологик маслаҳатлашиб туриш
келишуви ҳам тузилиши мумкин).
3.3. Оилага психологик ёрдам кўрсатиш харитаси
Ажрим ёқасига келиб қолган
оилаларга психологик
ёрдам кўрсатиш маълум бир тизимли босқичларда амалга
оширилишини инобатга олган ҳолда, қуйидаги харитадан
фойдаланиш ўринлидир.
Хаританинг
биринчи жадвали, ижтимоий-демографик
маълумотларни тўплаш учун қулай бўлиб,
оила аъзолари
ҳақида тўлиқ маълумот, яъни туғилган йили, миллати, маъ-
лумоти, оиладаги фарзандлар сони ва ёши, яшаш манзили
ҳақида маълумот тўплаш имкониятини яратади.
1. Ижтимоий-демографик қисм
№
т/р
Оила
аъзолари
Туғилган
йили
миллати маълумоти Фарзандлари
(сони, ёши)
манзили
Иккинчи жадвал психологик ёрдам ташаббуси билан
чиққан субъектни аниқлаш учун мўлжалланган.
Психолог
таҳлиллари учун ушбу омил ўта муҳим аҳамиятга молик
масалалардан бирига айланиши мумкин. Кўпгина ҳолларда
оилада ажрим ҳолатларини олдини олиш ташаббуси маҳал-
лий орган вакиллари томонидан кўрсатилади. Аммо ташаб-
бус оила аъзоларидан чиқиши,
албатта психолог ва унинг
бу оилада олиб борадиган кейинги иши учун катта ёрдам
вазифасини ўташи мумкин.