Низо услубий қўлланма indd


Тезкор психологик ёрдамни якунлаш босқичи


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

7. Тезкор психологик ёрдамни якунлаш босқичи. 
(Психологик ёрдамни тугатишнинг энг намунали шакли 
- оилани яраштириш, улар ўртасида баъзи камчилик ва 
кучсиз жиҳатлар билан муросага келган ҳолда симпати-
яга асосланган илиқ муносабатни шакллантириш. Бироқ 
оилани яраштириш чоралари фойда бермаса ҳамда томон-
лар ўртасидаги муносабатлар деструктивлашиб, айнан 
ажралмаганлиги сабабли жамиятга аксинча зарар етка-
заётганлиги ҳамда бошқа оилаларда нотўғри тасаввур, ўз 
ижтимоий касалликларини юқтириш таҳдиди кузатил-
са, унда ушбу оиланинг конструктив ажрими юзасидан 


53
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
маслаҳатлар берилади. Шунингдек, оила аъзолари ва пси-
холог ўртасида кейинчалик офлайн ёки онлайн тарзда тур-
ли масалалар юзасидан психологик маслаҳатлашиб туриш 
келишуви ҳам тузилиши мумкин).
3.3. Оилага психологик ёрдам кўрсатиш харитаси
Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга психологик 
ёрдам кўрсатиш маълум бир тизимли босқичларда амалга 
оширилишини инобатга олган ҳолда, қуйидаги харитадан 
фойдаланиш ўринлидир.
Хаританинг биринчи жадвали, ижтимоий-демографик 
маълумотларни тўплаш учун қулай бўлиб, оила аъзолари 
ҳақида тўлиқ маълумот, яъни туғилган йили, миллати, маъ-
лумоти, оиладаги фарзандлар сони ва ёши, яшаш манзили 
ҳақида маълумот тўплаш имкониятини яратади. 
1. Ижтимоий-демографик қисм
№ 
т/р
Оила 
аъзолари
Туғилган 
йили
миллати маълумоти Фарзандлари 
(сони, ёши)
манзили
Иккинчи жадвал психологик ёрдам ташаббуси билан 
чиққан субъектни аниқлаш учун мўлжалланган. Психолог 
таҳлиллари учун ушбу омил ўта муҳим аҳамиятга молик 
масалалардан бирига айланиши мумкин. Кўпгина ҳолларда 
оилада ажрим ҳолатларини олдини олиш ташаббуси маҳал-
лий орган вакиллари томонидан кўрсатилади. Аммо ташаб-
бус оила аъзоларидан чиқиши, албатта психолог ва унинг 
бу оилада олиб борадиган кейинги иши учун катта ёрдам 
вазифасини ўташи мумкин.


54

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling