Низо услубий қўлланма indd


Психологик консультация босқичи


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

4. Психологик консультация босқичи. (Психолог би-
лан суҳбатлашиш мотивига эга бўлган томон билан алоҳи-
да ва гуруҳий шаклларда суҳбат қилинади. Психолог парал-
лел равишда психологик харита тўлдириш орқали оилавий 
муносабатлар ривожи ва оилавий келишмовчилик сабабига 
ташхис қўяди. Конфликт сабаблари психоанализ қилинади, 
сабаб ва оқибат ўртасидаги узвий алоқа аниқланади. Шу 
асосда консультация берилади).
5. Психологик консультация жараёнига бошқа му-
тахассисларни жалб қилиш. (Консультация давомидаги 
диагностик кузатув ва интервью давомида психологга ёр-
дам берувчи мутахассисларга эҳтиёж сезилса, навбат-
даги сеансга ўша мутахассислар таклиф қилинади. Бу-


52
нинг учун психолог бошқа мутахассисни умумий вазият 
билан таништиради ва психологик сеансдаги ҳамкорлик 
келишиб олинади. Масалан, Юнусободдаги дала тадқиқо-
тида қуйидаги мутахассилар жалб қилинди: 1) виртуал 
талоқ қилганлиги сабабли ўз ҳаракатларини онгли бошқа-
ришга қийналаётган оилага исломшунос олимни таклиф 
қилиш орқали ёрдам берилди ва оила яраштирилди; 2) 
эр-хотиннинг иккаласи ҳам татар миллатига мансуб 
бўлган оила Татар миллий маданий марказининг вакили 
ёрдамида яраштирилди; 3) янги оилага мослашишга қий-
налаётган ва турмуш ўртоғи билан доимо конфликтга 
киришаётган келинга ўзи ўқиган Тошкент давлат шарқ-
шунослик университети педагоги иштирокида ёрдам
кўрсатилди).
6. Оиладага конфликт менежменти ва медиаторлик 
усулларидан фойдаланган ҳолда психологик сценарий 
ишлаб чиқиш. (Агар оила аъзоларини яраштиришга учин-
чи шахсларнинг таъсири тўсиқ бўлса, эр-хотин ўртасида 
битта эмас, балки бир нечта вертикал конфликтлар мав-
жуд бўлса, ҳамда эр-хотин ўртасидаги ижтимоий-психо-
логик ва жинсий масофа узоқлашиб кетган бўлса, бундай 
оилаларнинг ривожи учун алоҳида психологик сценарий 
ишлаб чиқилади. Психолог оила билан сценарий асосида 
так рорий сеанслар ўтказади. Сеанслар турли шаклларда 
– индивидуал, гуруҳий ёки психодрамма шаклларида ўтка-
зилади. Сеанслар давомида оиладаги конфликт менежмен-
тини шакллантиришга ёрдам берилади).

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling