Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

Психологик сабабларга - оила аъзоларининг(эр-хотин, 
қайнона-келин, қайнота-келин ва ҳоказо) темперамент ва 
характерининг бир-бирига тўғри келмаслиги; интеллект ва 
дунёқарашларининг турлилиги, яъни тасаввурдаги психо-
логик тўсиқлар; оила аъзоларининг низокашлиги, конфликт 
менежменти билимларининг сустлиги; рашк ҳиссиёти, яъни 
эр-хотин ўртасида ўзаро ишонч ҳиссининг йўқлиги; хиёнат 
омили; эрта турмуш; виртуал тобелик; жинсий ожизлик бў-
лиши мумкин. 
Ижтимоий сабабларга - эр ва хотиннинг ижтимо-
ий келиб чиқишидаги фарқлар; ота-она, қайнона-келин ва 
қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар доираси; 
эр-хотин ёшидаги фарқнинг юқорилиги; фарзандсизлик; 
кўп хотинлилик ва оиладаги маиший муаммолар; миграция; 
дин омили; фарзанд тарбиясидаги ўзаро келишмовчилик 
бўлиши мумкин.
Иқтисодий омилларга - ижтимоий табақаланиш ке-
симидаги молиявий номутоносиблик; долзарб муаммолар-
дан бири бўлган ишсизлик; оилавий бюджетнинг тартибга 
солинмаганлиги; моддий етишмовчиликлар; оилавий хол-
динг кўникмаларининг ривожланмаганлиги сабаб бўлиши
мумкин.
Криминал омилларига - жиноят оламига кириш; зўр-
лик, уриш, дўппослаш, ҳақорат қилиш; сохта никоҳ; алкого-
лизм; наркомания каби омиллар кириши мумкин.
Оилавий келишмовчиликнинг асосий сабаби, омилини 
аниқлаш психолог учун ушбу оила билан ишлаш механиз-
мини ишлаб чиқиш имкониятини беради.


56
5. Оилавий келишмовчилик, низо ёки ажримга турт-
ки бўлаётган омиллар
1) Психологик сабаблар
2) Ижтимоий сабаблар
1.1.Темперамент ва характернинг 
бир-бирига тўғри келмаслиги
2.1.Эр ва хотиннинг ижти-
моий келиб чиқишидаги 
фарқлар
1.2.Интеллект ва дунёқарашнинг 
турлилиги
2.2.Ота-она, қайнона-келин 
ва қўни-қўшнилар роли
1.3.Конфликт менежменти билим-
ларининг сустлиги
2.3.Эр-хотин ёшидаги фарқ-
нинг юқорилиги
1.4.Рашк ҳиссиёти
2.4.Фарзандсизлик
1.5.Хиёнат омили
2.5.Кўп хотинлилик ва оила-
даги маиший муаммолар
1.6.Эрта турмуш
2.6.Миграция
1.7.Виртуал тобелик
2.7.Дин омили
1.8.Жинсий ожизлик
2.8.Фарзанд 
тарбиясидаги 
ўзаро келишмовчилик

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling