Низо услубий қўлланма indd


 Психологик ёрдам кўрсатилаётган мижозда оила-


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

9. Психологик ёрдам кўрсатилаётган мижозда оила-
ни сақлаб қолиш ишончи қай даражада?
1
Тўлиқ ишонади
2
Қисман ишонади
3
Жавоб беришга қийналади
4
Қисман ишонмайди
5
Тўлиқ ишонмайди
Мижоз эҳтиёжларини аниқлаш ва шу асосда оилани 
сақлаб қолиш, бундан кейинги турмуш тарзини яхшилаш 
учун келажакда унга асқотиши мумкин бўлган кўникма-
ларни шакллантириш мақсадида мижоз қайси йўналишда-
ги психологик тренинг курсларидан ўтишни хоҳлашини 
аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда мижозга 
қуйидаги тренинг курсларини таклиф этиш мумкин: “Бўлғу-
си келин-куёвлар” инновацион мактаби лойиҳаси; “Янги 
оилада ижтимоий мослашув, оиладаги ижтимоий ролларни 
психологик қабул қилиш ва бажариш кўникмалари”; “Фар-
занд туғилиши муносабати билан оилавий менежментни 
қайта ташкил этиш”; “Оилада стресс-менежмент”; “Оилада 
аёллар менежменти”; “Фарзанд тарбиялаш, ўсмир фарзанд-
ларни тарбиялаш ишлаш психологияси”; “Оилавий тадбир-
корлик ва бизнес” курси; “Оилада эрлик менежменти”. 
10. Бундан кейинги турмуш тарзини яхшилаш учун 
қайси йўналишдаги психологик тренинг курсларидан 
ўтишни хоҳлайди?
1
“Бўлғуси келин-куёвлар” инновацион мактаби 
лойиҳаси
2
Янги оилада ижтимоий мослашув, оиладаги 
ижтимоий ролларни психологик қабул қилиш ва 
бажариш кўникмалари
3
Фарзанд туғилиши муносабати билан оилавий 
менежментни қайта ташкил этиш
4
Оилада стресс-менежмент


59
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
5
Оилада аёллар менежменти
6
Фарзанд тарбиялаш, ўсмир фарзандларни 
тарбиялаш ишлаш психологияси
7
Оилавий тадбиркорлик ва бизнес курси
8
Оилада эрлик менежменти
9
10
Ушбу жадвалда мижоз тўғрисида диагностик кузатув 
натижалари, мижоз психологик портрети психолог томони-
дан тузиб борилади. Яъни мижознинг умумий психологик 
ҳолати (стресс, депрессия, апатия, безовталаниш ва ҳок.); 
характерида қайси темперамент хислатлари устун келиши 
(холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик ёки аралаш); 
психологик типи(К.Юнк, Кречмер бўйича); Эмоционал 
хулқи (эмоционал интеллекти); ижтимоий хулқи (шахслара-
ро муносабатлар доирасида ўзини тутиши); мулоқот дара-
жаси (коммуникатив қобилиятлари) 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling