Низо услубий қўлланма indd


Низоли вазиятда тарафлар ўзларининг ҳақ эканлик-


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

Низоли вазиятда тарафлар ўзларининг ҳақ эканлик-
ларини овозини баландлатган ҳолда исботлашга урини-
шади. Шу тарзда асло бир-бирини эшитмасдан овози бо-
рича бақириб, бир-бирини “ўчириш”га ҳаракат қилишади. 
Бундай ҳолатда тарафлар ўзини босиб олган ҳолда, ақлни 
ишга солишлари муҳим. 
Биринчи қоида – шу. Тарафлар иродани қўлга олиб, 
галма-галдан бир-бирларини эшитишлари керак бўлади. 
Бу ҳолатда улар охиригача эшитмасдан, бир-бирининг сў-
зини бўлиши вазиятнинг янада чигаллашувига олиб кела-
ди. Ота-оналар ўсмирларга соат саккизгача рухсат беришса, 
болалар албатта соат ўн биргача кўчада бўлишни исташа-
ди. Болалар турли тақинчоқлар, сирғалар, ғайриодатий соч 
турмаклар, татуировкаларни санъат дея қабул қилишса, ота- 
оналар учун бу нарсалар фақат тарбиясизликнинг ифодаси-
дир. Вақт ўтиши билан ҳамманинг таъби ва қизиқишлари 
ўзгара боради. Ота-оналар истар-истамас болаларининг қи-
зиқишлари ва ўзларининг истаклари ўртасидаги фарқ билан 


44
тўқнаш келишади. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керакли-
ги, одатда, ота-оналар учун жумбоқ. Авваламбор, ҳаётга 
бўлган муносабатини тафаккур қилиш учун болага имкон 
бериш зарур. Масалан, болада ғайритабиий соч турмаги қи-
лиш, сирға тақиш ёки татуировка қилиш истаги борлигини 
сездингиз. Ота-онага бу ҳолат жамият орасида обрўсизлик 
келтиради, аниқроғи, муваффақиятсизлик, бола тарбия қила 
олмасликнинг ифодаси сифатида қаттиқ руҳий зарба беради. 
Лекин вазиятни ўнглаш учун унга бақир-чақир қилиб “ақл-
дан озганлигини исботлаш” вазиятга тескари таъсир кўрса-
тади. У билан суҳбат қилиш зарур. Бу вазиятда ундан бир 
нарсани билиш талаб этилади. Унинг бу хатти-ҳаракатидан 
мақсади ўзининг ғайритабиий шахсиятини ифодалашми ёки 
мода туфайлими, шунга аниқлик киритиш зарур. Бу вазият-
да албатта болага бир нарсани тушунтириш керак: балоғат-
га етгандан кейинги ҳаёти, истиқболи ҳақида тушунтириш 
ва мустақил ҳаётга киргандан кейин истаган нарсасини қи-
лиш мумкинлигини уқтириш лозим (вақт ўтгач унинг таъби 
ва фикри ўзгаради). Иккинчидан, унинг ана шу ғайритаби-
ий истаклари якка ҳолдаги истакми ёки жамият талабими? 
Мана шу тарздаги суҳбатда мусбат ва манфий жиҳатларни 
бола билан биргаликда ҳисоб-китоб қилиш натижа беради. 
Қаттиқ назорат кимга ҳам ёқарди, айниқса, бу кимнингдир 
кимдир устидан мутлақ ҳокимияти шаклида бўлса. Ота-о-
наларнинг ўсмирлар устидан мутлақ назорати улар онгида 
яширин норозилик кайфиятини туғдиради. Айни вақтда 
ота-оналар ҳам болани чеклаш, чегаралаш ва назорат қилиш 
зарурлигини ва назоратнинг ҳам чек-чегараси бўлишини 
ҳам яхши тушунишлари керак. Боланинг шахсияти устида, 
яъни унинг мустақил шахс бўлиб етишиши устида ишлаш 
талаб этилади. У мустақил шахс бўлиб етишиши учун ўзи 
қарор қилиши талаб этиладиган мураккаб вазиятда тафак-
кур қилиши ва ихтиёри билан сўнгги сўзни ўзи айтишига 
имкон яратиш зарур. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling