Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

6-босқич. Кексаликнинг дастлабки белгилари – тана-
да кексалик аломатлари, климактерик ҳолатларнинг келиб 
чиқиши босқичида инсон қалби қаримасада, айрим жисмо-
ний кувватсизликлар пайдо бўлади. Одам нафақага чиқади, 
суйган касби, машғулотидан узоқлашади, дўстлари давраси 
тораяди ва ҳоказо. Лекин кексаликни тан олиш ва унга руҳан 
тайёр бўлиш, этник маданият ва унинг қадриятларига боғ-
лиқ. Халқ маънавияти ва маданияти қанчалик юқори бўлса, 


39
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
кексаликка муносабат ҳам шунчалик юқори бўлади. Маса-
лан, бизнинг этник-маданий муҳитимизда кексалик ва қари-
ялик ҳамиша эъзозлаб келинган, барча кексалар бизда қари-
лик гаштини суриш учун белгиланган тартибда нафақалар 
олади, байрам, тўй-ҳашамлар ва тадбирларда кексаларни 
давраларнинг тўрига ўтқазиш, уларга иззат-эҳтиром қилиш 
халқимизнинг одатий анъаналаридандир. Шу боис бўлса ке-
рак, ўзбекистонликлар кексаликни ҳам ҳаётнинг ўзига хос 
даври сифатида мамнуният билан кутиб оладиган халқдир. 
Руслардаги “Старость не радость” иборасининг тагида ҳам 
ўзига хос маъно борки, айрим европа халқларида кексалар 
нафақага чиққанларидан кейин ўзларини ҳеч кимга керак 
эмасдай ҳис эта бошлайдиган, улар учун умрнинг охирги 
даврлари кескин салбий ўзгаришларни келтириб чиқара-
ди, фарзандлари эса ўз ҳаёт ташвишлари билан баъзан ота- 
оналарни ҳам унутиб қўядилар. Қариялар уйларининг пай-
до бўлиши ҳам кўп ҳолатларда айнан шундай ўзаро муноса-
батларнинг оқибатидир.
7-босқич. Оилавий циклнинг тугаши, одатда, турмуш ўр-
тоқлардан бирининг ўлими билан бошланади. Эр-хотинлар-
нинг тирик қолгани (бева бўлиб қолиши муносабати билан) 
ҳам янгича роллар тизимига киради. Мусулмончиликда чол 
ёки кампир бева қолса, уни иккинчи никоҳга даъват қилиш, 
таклиф этиш анъана, фарзандлар учун фарз ҳисобланади. 
Айниқса, эркак киши бева бўлиб қолганда, фарзандлар-
нинг бирор кампирга ёки ўрта ёшли жувонга уйланишини 
таклиф этиши фарз саналади. Бу Ислом дини қадриятларига 
ҳам мос келади.
Юқорида санаб ўтилган ҳаётий тутимлар оила аъзола-
ри ҳар бирининг хулқ-атворида, дунёқараши ва одатлари-
да муайян ўзгаришларнинг кузатилишига, янгича роллар 
ўзлаштирилишига олиб келади. Ҳар бир янги босқич шахс
онгида муайян кризислар, зиддиятлар билан кечадики, 
уларни енгиш, қийинчиликлардан яхшилик билан ўтиш ин-
сондаги яхши фазилатларга, тарбияланганлик даражасига, 
сабр-қаноатига боғлиқдир. Ҳар бир босқичда ота, она ва 
фарзандлар, куёв-келинлар билан ўзгача муносабатлар ти-
зими шаклланади. Масалан, бўлинмаган катта оилада оила 


40
бошлиғи – отанинг қазо қилиши тўнғич фарзандлар елкаси-
га катта масъулиятни юклайди. Унинг оилавий ўзаро муно-
сабатлар тизимида ўрни кескин равишда ўзгаради.
Агар турли ҳаёт босқичларида оилавий турмуш тар-
зининг ўзгаришини инобатга олсак, оилавий низолар ёки 
зиддиятлар шу муайян маънода табиий бўлиб, уни ҳар бир 
нормал оила бошдан кечиради. Шу боис ҳам ўзбекчиликда 
“рўзғор”, “турмуш” дейилиб, момоларимиз “ғор туб қўйиб-
ди”, “муш деб қўйибди”, дея оилавий ҳаётнинг ўзига хос 
мураккабликлари борлигига ишора қиладилар. Бундай зид-
диятлар оилавий роллар кўпайганда, фарзанд туғилганда, 
қудалар билан муносабатлар бошланганда, айрилиқ рўй 
берган босқичларда, айниқса, сезиларли бўлади. Лекин 
аҳил ва мустаҳкам оилада бу зиддиятлар деярли асоратлар-
сиз, енгиллик билан ўтиб кетади. Муаммоли оилаларда эса 
оиланинг катталари уларни енгиш малакаси ва тажрибасига 
эга бўлмай, бошқаларга сездириб қўяди, баъзан оиланинг 
ичидаги гап-сўзлар маҳаллага, узоқ ва яқин қариндошлар-
гача етиб боради. Ташқаридан бўлган аралашувлар баъзан 
оиланинг маромини тикласа, баъзан, аксинча, унинг ха-
ловатини бузади, муаммолар чалкашиб кетади. Бу верти-
кал зиддиятлар, яъни оилавий низоларга ташқаридан ота- 
она ва бошқа қариндошларнинг аралашуви тарзида кечади. 
Баъзан катталарнинг орзу-ҳаваслари деб ёшлар ўзларига 
маъқул бўлмаган ҳаёт тарзини бошдан кечиришга мажбур 
қилинадилар ҳам. Масалан, ёш оила алоҳида уйда мустақил 
яшашни хоҳлайди, лекин қайнона уларни ёнида, унинг таз-
йиқи остида яшашга мажбур қилади ёки эр-хотин фарзанд-
лари билан бирга алоҳида яшашни истайди, катталар эса 
уларнинг фарзандларидан бирини шаҳарнинг бошқа бир че-
тида ёки бошқа шаҳарда яшашини талаб қилади. Момолар 
тарбия тарзидан норози бўлмаган келин-куёв ва уларнинг 
ота-оналари ўртасида низо келиб чиқиши мумкин. Бундан 
ташқари, ота-оналардан бири ногирон ёки узоқ муддатли 
хасталикка чалинган пайтларда ҳам ёш оиладагиларнинг 
айримларида сурункали таранглик туфайли ички ва очиқ 
низолар пайдо бўлиши мумкин. Бу каби майда-чуйда муам-
молар ҳар бир оилада бўлади, бу табиий, уларни енгишга 


41
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
руҳан тайёрлик ва оила аъзоларининг бир-бирларига мурув-
ватлиликлари оиланинг бахтли бўлишини таъминлайди.
Р.Каппенберг деган олимнинг таъкидлашича, баъзан ои-
лавий муносабатларда фавқулодда пайдо бўладиган ҳоди-
салар таъсирида 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling