Низом 1-боб. Умумий қоидалар


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича


Download 219 Kb.
bet17/17
Sana30.12.2022
Hajmi219 Kb.
#1072935
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
manfaat

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича


низомга 6-илова


Меҳнат шартномалари учун
1. “Ходим” Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсатига мувофиқ меҳнат шартномаси бўйича ўз меҳнат вазифаларини бажариш давомида коррупция ҳуқуқбузарликларини содир этмасликни ўз зиммасига олади:
Яъни:
- пора бермаслик (пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик), ваколатларини суиистеъмол этмаслик;
“Иш берувчининг” қонуний манфаатларига зид равишда ўз хизмат мавқейидан бошқа ноқонуний тарзда фойдаланмаслик;
пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол - мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, мулкий ишлар ҳамда хизматлардан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига имтиёзлар олмаслик;
2. “Ходим” “Иш берувчини” коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт.
3. “Ходим” Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тушуниш ва манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини олдини олиш чораларини кўриши ва манфаатлар тўқнашуви холатлари маълум бўлганда “иш берувчини” дарҳол хабардор қилиши шарт.
4. “Иш берувчи” “Ходим” томонидан коррупция ҳуқуқбузарликлари тўғрисида тасдиқланган маълумотларни тақдим этганда “Ходим”ни юқори лавозимларни эгаллашига кўмаклашишни ёки рағбатлантиришни ҳисобга олинади.
5. “Ходим”га Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида, шунингдек Коррупсияга қарши курашиш сиёсатида назарда тутилган коррупцияга қарши талабларни бузганлик ёки ўзига маълум бўлган манфаатлар тўқнашуви холатлари бўйича “Иш берувчи”га маълум қилмаганлиги учун интизомий, маъмурий, фуқаролик ёки жиноий жавобгарликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тортилади.


Download 219 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling