Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатувчи тренерлар ҳамда шуғулланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 46.5 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi46.5 Kb.
#1051098
1   2   3
Bog'liq
спорт иншоати пуллик хизмат

3-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатувчи тренерлар ҳамда шуғулланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
9. Тренер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатиш бўйича академия раҳбариятига таклифлар киритиш;
академия раҳбариятидан спорт иншоотида спорт тўгаракларининг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
шуғулланувчиларнинг ўқув-машқ жараёнида зарур режимга амал қилишларини назорат қилиб бориш.
Тренер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Тренер:
академия раҳбарияти билан ўқув-машқ, оммавий спорт тадбирлари ўтказишни келишиб олиш ва унга ушбу тадбирларга эркин кириш имконини беришга;
ўқув-машқ жараёнини ўтказиш даврида шуғулланувчилар хавфсизлигини таъминлашга;
қонун ҳужжатларига ва таълим муассасаси уставига риоя қилишга мажбур.
Тренер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
11. Шуғулланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тренер раҳбарлигида ўқув-машқ, оммавий спорт тадбирларида қатнашиш учун академия раҳбарияти билан шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;
академия раҳбарияти билан тузилган шартномада белгиланган талабларни академия раҳбариятидан талаб қилиш;
тренер назоратида ҳамда фақат ўқув-машқ вақтларида академиянинг жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари, спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш;
ўқув-машқ машғулотлари ва оммавий спорт тадбирлари жараёнида хавфсиз шарт-шароитларга риоя қилиш.
Шуғулланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Шуғулланувчилар:
якка тартибдаги ва гуруҳли машғулотларнинг ўқув режалари ва дастурларини бажариш, спорт режими, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишга;
спорт иншоотларининг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур.
Шуғулланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling