Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатиш учун тўловни амалга ошириш


Download 46.5 Kb.
bet3/3
Sana24.12.2022
Hajmi46.5 Kb.
#1051098
1   2   3
Bog'liq
спорт иншоати пуллик хизмат

4-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатиш учун тўловни амалга ошириш
13. Спорт иншоотларида пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 10-санасидан кечикмасдан шуғулланувчилар ва академия раҳбарияти билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
14. Пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар академиянинг тегишли шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тўланади ва ушбу тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси таълим муассасасига тақдим этилади.
15. Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома таълим муассасаси раҳбарига тақдим этилади.
16. Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширади.
5-боб. Спорт иншоотида пуллик хизмат кўрсатишдан тушган маблағлардан фойдаланиш
17. Спорт иншоотларида ҳар бир тренер томонидан биринчи навбатда кўрсатилган пуллик хизматлар кўрсатилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи таълим муассасаси томонидан фойдаланилган спорт иншоотларининг коммунал тўловлари харажатларига йўналтирилади ҳамда маблағларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — спорт иншоотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади;
50 фоизи — тренерга белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш сифатида тўлаб берилади.
18. Спорт иншоотларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан кўп тренерлар пуллик хизмат кўрсатган тақдирда спорт иншоотларининг коммунал тўловлари миқдори ҳар бир тренерга бир хил миқдорда тақсимланади.
6-боб. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
19. Ҳар бир тренер томонидан кўрсатилган пуллик хизмат учун тўловларнинг тушуми ва уларга тўланган тўловлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритилиши тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Академия раҳбарияти пуллик хизмат кўрсатиш тўловлари тушумининг мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
7-боб. Якуний қоидалар
21. Академия раҳбарияти спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш ҳамда уларнинг тақсимоти мониторингини олиб боради.
22. Мазкур Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling