Низом I. Умумий қоидалар


VI. Мусобақа иштирокчилари


Download 56.5 Kb.
bet2/4
Sana25.03.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1296062
1   2   3   4
Bog'liq
яшил чирок низом

VI. Мусобақа иштирокчилари
4.1. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат гуруҳлар иштирок этади.
4.2. Таълим муассасаларининг мусобақада иштирок этувчи гуруҳлари 6 нафар ўқувчидан иборат (3 нафар ўғил бола ва 3 нафар қиз бола) таркибда тузилади.
4.3. Гуруҳлар фақатгина мусобақада қатнашаётган таълим муассасаси ўқувчиларидан иборат бўлиши керак.

4.4. Мусобақада 11-14 ёшли, “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан билим ва кўникмаларга эга бўлган ўқувчилар иштирок этади.


4.5. Мусобақа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки нусхаси);
- таълим муассасаси ўқувчиси эканлигини тасдиқловчи маълумотнома (сурати билан, муҳрланган);
- соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
- хавфсизлик қоидалари билан бевосита танишганлиги юзасидан далолатнома.
Талаб қилинган юқоридаги ҳужжатларни топширмаган ёки ҳужжатларида камчилиги мавжуд жамоалар мусобақаларда иштирок этма олмайди.
4.6. Мусобақаларда ўтган йилги вилоят ва республика босқичида қатнашган ва совриндор бўлган таълим муассасалари жамоалари иштирок этмайди.
V. Мусобақалар устидан раҳбарлик
5.1. Мусобақанинг бош ташкилотчилари:
- Вилоят ИИБ ЙҲХБ, шаҳар ва туманлар ИИБлари йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳлар;
- Вилоят Халқ таълими бошқармаси, шаҳар ва туманлар ХТМФМТТЭБлари;
- Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, соғлиқни сақлаш ишлари шаҳар ва туманлар бўлимлари;
- “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоя кенгаши, шаҳар ва туманлар бўлимлари;
- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари;
- “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими;
- Вилоят автомобиль ва дарё транспорти агентлиги;
- Вилоят телерадиокомпанияси;
- “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, шаҳар ва туманлардаги бўлимлар;
5.2. Мусобақанинг бош ташкилотчилари ушбу мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
- мусобақа устидан амалий раҳбарлик қилиш учун унинг қуйи ва якуний босқичларида малакали мутахассислардан иборат вакилларининг иштирокини таъминлайди;
- ҳудудий ташкилий қўмиталар томонидан жойларда мусобақалар устидан раҳбарлик қилиш учун штаб ва унинг раҳбарлари тасдиқланишини назорат қилади.
5.3. Мусобақанинг ҳар бир босқичи ўтказилганлиги юзасидан баённома ташкилий қўмитага мусобақалар ўтгандан кейин 3 кун муддат ичида берилиши шарт.
5.4. Ташкилий қўмиталар таркибига ташкилотларнинг жойлардаги бўлинмалари вакиллари, фахрийлари, “Йўл ҳаракати қоидалари” фани ўқитувчилари киритилиши тавсия этилади.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling