Низом I. Умумий қоидалар
Download 56.5 Kb.
|
яшил чирок низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари
- III. Мусобақаларни ташкил қилиш тартиби
“Яшил чироқ” мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ I. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларида (бундан кейинги ўринларда “таълим муассасалари” деб юритилади) “Яшил чироқ” мусобақасини (бундан кейинги ўринларда “мусобақа” деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди. 1.2. Мусобақа умумий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, уларни йўл ҳаракатининг маданиятли иштирокчиси сифатида тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади. II. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари 2.1. Мусобақанинг асосий мақсади – умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилиш, болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, шунингдек, уларда ҳаракатланиш хавфсизлиги кўникмаларини ҳосил қилиш, “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича олаётган билимларини мустаҳкамлаш ва қоидаларни ўргатишни янада такомиллаштиришдан иборат. 2.2. Мусобақанинг вазифалари – “Йўл ҳаракати ёш назоратчилари” гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш, гуруҳ аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш, болаларга йўлларда юриш қоидаларини ўргатиш ишларини кучайтириш, “Йўл ҳаракати ёш назоратчилари” гуруҳларининг кўча ва йўлларда юриш қоидаларини кенг тарғиб қилишдаги энг яхши иш тажрибаларини ўрганиш, тўлдириш ва оммалаштириш, болалар онгида “Йўл ҳаракати қоидалари”га ҳурмат ҳиссини шакллантириш. III. Мусобақаларни ташкил қилиш тартиби 3.1. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар таълим муассасаларининг режасига киритилади. Мусобақа давомида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўрганиш бўйича тест синовлари, танлов, викторина, мусобақалар ўтказилади. 3.2. Мусобақалар ўқишдан ташқари вақтларда ташкил этилади. 3.3. Мусобақа иштирокчилари дам олиш кунлари, алоҳида режага асосан, олдиндан келишилган (рухсат олган) ҳолда ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ муассасаларига экскурсия уюштиришлари, ходимларга яратилган хизмат шароитлари билан танишишлари мумкин. 3.4. Мусобақа тўрт босқичда ўтказилади: - мактаб босқичи: февраль - март ойларида - маҳаллий босқич (туман, шаҳар): март - апрель ойларида; - ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) босқич: май ойида; - республика босқичи: июнь-июль ойларида. 3.5. Мусобақа ўтказиладиган жой ташкилий қўмита томонидан белгиланади ва ҳар бир босқичдан камида 30 кун олдин таълим муассасалари ва масъул ташкилотларга маълум қилинади. 3.6. Ташкилий қўмита мусобақани ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал этади, ҳакамлар ҳайъати таркибини тузади ва тасдиқлайди. 3.7. Мусобақаларни ўтказиш жойи Ташкилий қўмитанинг тавсиясига биноан ҳудудий ҳокимликлар ва унинг жойлардаги тузилмалари буйруғига асосан белгиланади. 3.8. Мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш тадбирлари ташкилий қўмита қарорига асосан ҳокимлик билан келишилган жойларда ўтказилиши мумкин. 3.9. Мусобақани ташкил этиш ва уни ўтказиш масъул ташкилотчиларнинг вакилларидан таркиб топган ташкилий қўмита зиммасига юклатилади. Download 56.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling