Низом I. Умумий қоидалар


VII. Ғолибларни тақдирлаш


Download 56.5 Kb.
bet4/4
Sana25.03.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1296062
1   2   3   4
Bog'liq
яшил чирок низом

VII. Ғолибларни тақдирлаш
7.1. Мусобақа ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:
- Биринчи – мактаб босқичи ғолиблари таълим муассасаларининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Ғолибларни тақдирлаш учун сарф-харажатларга ҳомийлар жалб этилиши мумкин.
- Иккинчи – маҳаллий босқич ғолиблари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгашлари ва таълим муассасаларининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган эсдалик совғалари билан тақдирланади.
- Учинчи – ҳудудий босқич ғолиблари Халқ таълими, Ички ишлар вазирликларининг ҳудудий бошқармалари ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгашларининг I, II ва III даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шунингдек, ғолибларни тақдирлаш учун сарф-харажатларга бошқа ташкилотлар ҳам ҳомийлик қилишлари мумкин.
- Тўртинчи – республика босқичи ғолиблари Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг
I, II ва III даражали дипломлари, барча ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мусобақани ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар масъул ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
8.2. Давлат ва нодавлат ташкилотлари мусобақада ҳомийлик қилишлари мумкин.
8.3. Мазкур мусобақанинг қуйи босқичлари билан боғлиқ барча ҳужжатлар (материаллар) вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва шаҳар, туман ХТМФМТТЭБларида, якуний (республика) босқичи бўйича ҳужжатлар (материаллар) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда сақланади.
Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling