Низом I. Умумий қоидалар


VI. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезонлари


Download 56.5 Kb.
bet3/4
Sana25.03.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1296062
1   2   3   4
Bog'liq
яшил чирок низом

VI. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезонлари
6.1. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:
Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги.
Ушбу шартда жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Жамоа аъзоларининг сафда шаҳдам қадам билан белгиланган қоида бўйича юришларига алоҳида эътибор қаратилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар.
Ушбу шартда жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи пиёдаларнинг вазифаларига оид саволларга жавоб қайтаради. Ҳакамларнинг талабига асосан жавобларини амалий тарзда кўрсатиб ҳам беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
Ёш велосипедчилар мусобақаси.
Бу шартда жамоанинг 3 нафар ўғил болалари иштирок этади. Иштирокчилар саккиз шаклидаги чизиқ оралиғида ҳаракатланиш, тўсиқларни айланиб ўтиш, шартли кўприкчадан юриш, махсус устунча устида турган идишни сувини тўкмасдан иккинчи
устунга олиб бориб қўйиш шартларини бажаради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.

Регулировкачи сигналларини кўрсатиш.


Ушбу шартда жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. У ҳакамлар томонидан берилган саволларга кўра регулировкачининг ҳаракатларини кўрсатиб изоҳлаб беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
- Гуруҳ сардорлари беллашуви.
Ушбу шартда жамоанинг сардорлари иштирок этади. Сардорларга навбати билан “Йўл ҳаракати қоидалари” асосида саволлар берилади. Мусобақанинг ушбу тури сардорлардан бири саволга жавоб бера олмай қолганда тўхтатилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва ушбу саволга жамоа сардори
10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади.
“Тўлиқ” жавоб учун “2” балл, “тўлиқ бўлмаган” жавоб учун “1” балл, “нотўғри” жавоб учун “0” балл қўйиб борилади.
Макет ясаш бўйича беллашув.
Ушбу шартда жамоанинг 2 нафар аъзоси иштирок этади. Улар ҳакамлар томонидан берилган топшириққа асосан 15 дақиқа ичида макет ясаб беришлари керак. Макет ясашда қалам, ручка, фломастерда чизиқлар чизиш таъқиқланади. Ҳар бир деталь “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мос тушиши ва қоғоздан кесиб олиниб ва елим билан ёпиштирилиши шарт. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Ушбу шартда жамоанинг 2 нафар аъзоси (қиз бола) иштирок этади. Ёш ҳамширалар йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шифокорлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришади. Жавоблар амалий тарзда кўрсатиб берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
Техника ижодиёти танлови.
Ушбу шартда жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Танлов ўқувчилар томонидан тайёрланган, радио сигналлари орқали бошқариладиган транспортлар ҳаракати юзасидан ўтказилади. Ушбу транспортнинг кузови қўлда ясалган бўлиши шарт. Шартда транспорт воситасининг тўғрига, ўнгга, чапга, орқага ҳаракати намойиш этилади ва транспорт воситаси шартли равишда ясалган гаражга киритилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон.
Ушбу шартда жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар шаблон саволларига жавоб ёзиш асосида ўз билимларини кўрсатишади. Имтиҳон топширишга 15 минут вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир тўғри жавоб учун “1” баллик тизимда баҳоланади.
“Яшил чироқ” ташвиқот гуруҳларининг чиқиши.
Ушбу шартда жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Бу чиқишда гуруҳлар йўл ҳаракати қоидаларини бадиий усулда, театрлаштирилган саҳна кўринишларида тарғиб қиладилар. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда “5” баллик тизимда баҳоланади.
6.2. Мусобақа шартлари бўйича иштирокчиларни ташкилий қўмита томонидан белгиланган ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боради.
6.3. Гуруҳларнинг барча шартлар давомида тезкорлиги, “Йўл ҳаракати қоидалари”ни мукаммал билиши, мамлакатимиз автомобиль йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги янгиликларни билиши, кийим-бош кийиши, жавоб беришдаги қатъияти ва ушбу Низомда кўрсатилган талабларга риоя этишлари – баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.
6.4. Мусобақадаги саволлар “Йўл ҳаракати қоидалари”дан келиб чиққан ҳолда тузилади.
6.5. Саволлар Халқ таълими бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва унинг жойлардаги мутахассислари томонидан тузилади ҳамда мусобақа кунидан бир кун аввал махсус конвертга солиниб, ташкилий қўмита аъзолари иштирокида муҳрланади.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling