Низом I. Умумий қоидалар


Download 22.71 Kb.
bet1/2
Sana10.10.2023
Hajmi22.71 Kb.
#1697077
  1   2
Bog'liq
Kafedra NIZOMI


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ФАН КАФЕДРАСИ ТЎҒРИСИДА НАМУНАВИЙ
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари талаблари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий дастурда кўрсатилган мақсад ва вазифаларнинг моҳиятини ҳар бир ўқитувчи чуқур англаб, уни амалга оширишда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши керак. Бу борада янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш, янги авлод дарсликлари, услубий мажмуалар, ўқув қўлланмалар яратиш, янги лаборатория ишларини йўлга қўйиш устида тинимсиз ишлаш лозим. Ўз ўрнида бу ишлар кадрлар тайёрлашнинг сифати, бўлажак мутахассисларни эркин фикрловчи шахс этиб тарбиялашда асосий омилдир.
Юқорида айтилган мақсадларга эришиш учун ўқитувчи ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш ва улар билан илмий-ижодий изланишларни олиб бориши зарур. Педагог кадрлар билан бундай ишларни ташкил этишда фан кафедраларининг аҳамияти каттадир.
Фан кафедраси ҳақидаги намунавий Низом унинг асосий вазифалари, функциялари, таркиби, ҳуқуқлари, масъулияти, таълим муассасасининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро алоқасини белгилайди.


II. Фан кафедрасини ташкил этиш
Фан кафедраси ҳар бир академик лицей ва касб-хунар коллежларида ташкил этилиб, бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, ўқув-услубий, ишлаб чиқариш амалиёти ва илмий-услубий ишларни амалга оширувчи таълим муассасаси тузилмасининг таркибий қисмидир.
Фан кафедраси - маълум бир фан ёки турдош фанлар педагоглари ва муҳандис-педагоглари бирлашмасидан иборат бўлиб, таълим муассасасида ишлайдиган педагоглар, муҳандис-педагоглар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва бошқа тоифадаги педагог ходимлар, шунингдек ўриндош ҳамда соатбай(асосий бўлмаган) ходимлардан камида беш кишидан иборат бўлган таркибда тузилади.
Фан кафедрасининг номи ва таркиби академик лицей директори томонидан барча педагогларни, жумладан ўриндошлик асосида ишловчи педагогларни ҳам инобатга олган ҳолда расмийлаштирилади.
Кафедранинг иш фаолияти ўқув, ўқув-услубий, илмий, илмий-услубий, маънавий-маърифий, ишлаб чикариш ва бошка иш жараёнларини қамраб олган истиқболли ва жорий иш режалари асосида амалга оширилади.
Белгиланган иш режалари ва кафедра фаолиятига тегишли бошқа масалаларнинг бажарилиши педагог, муҳандис-педагоглар иштирокида кафедра мажлисида муҳокама этилиб, қарор қабул қилинади.
Кафедра ва кафедра мудирининг иш режалари таълим муассаса директори томонидан тасдиқланади.
Фан кафедралари академик лицей илмий-педагогик кенгаш қарори ва академик лицей директори буйруғи асосида ташкил этилади ёки тугатилади.
Таълим муассасасида ўқитувчи сифатидаги фаолияти 5 йилдан кам бўлмаган, юқори малакага эга бўлган, тажрибали ўқитувчилар таркибидан директор буйруғи билан кафедра мудири тайинланади.
Кафедра фаолияти учун кафедра мудири масъулдир.
Кафедра мудири ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва услубчи раҳбарлигида иш олиб боради.

III. Фан кафедрасининг асосий мақсади


Умумий ўрта махсус касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари асосида ўқув, ўқув-услубий ва ўқув-амалий ишларни ташкил этиш.
Ёш педагог кадрларга ўқув-методик ёрдам кўрсатиш, катта тажрибага эга бўлган педагогларнинг иш тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш.
Фан йўналиши бўйича мос бўлган олий таълим муассасалари кафедралари ва ишлаб чикариш корхоналари билан сифатли кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш.
Фан кафедраларига тегишли бўлган кабинетлар, лабораториялар ва устахоналардаги замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
Таълим жараёнида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган ўқув-услубий ва дидактик материалларни яратиш ва оммалаштириш.
Педагогларнинг педагогик ва касбий маҳоратларини такомиллаштиришда ёрдам бериш.

IV. Кафедра мудирининг вазифалари


Кафедра мудирининг вазифаларига қуйидагилар киради:
Кафедра ишларини режалаштириш ва бошқариш.
Кафедра аъзоларини хукумат қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, таълим муассасаси директорининг буйруқлари ва йўриқномалари билан таништириш.
Фан кафедрасининг бир йиллик ва истиқболли (5 йилга) иш режасини шакллантириш ва уни бажарилишини таъминлаш.
Ўқув-услубий ҳужжатларни тайёрлаш сифатини ва бажариш муддатларини назорат қилиш.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, турдош фанлардан тайёрланган ишчи ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш.
Педагоглар томонидан ўқув дастурлари асосида фанлар бўйича тақвим мавзу режаларини ишлаб чиқишни назорат қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режалари асосида дарсларни, лаборатория ишларини ва бошқа турдаги ўқув машғулотларини юқори назарий, илмий-услубий савияда ўтказишни таъминлаш.
Фанлар бўйича дарслик, электрон дарслик, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар, маъруза матнлари ёзишга кўмаклашиш.
Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни, уларни фан олимпиадаси ва кўрик-танловларда иштирокини таъминлаш, ўқувчиларни мустақил тайёргарлик кўришининг шакл ва услубларини белгилаш.
Илмий-тадқиқот ишларига мойиллиги бўлган ёш педагогларни олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларига бириктириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш.
Ёш мутахассисларга тажрибали педагогларни бириктириш, улар томонидан ўқув машғулотларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва ўқитишнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтишини таъминлаш.
Кафедра педагогларининг малакасини белгиланган муддатларда оширишни таъминлаш.
Педагогларнинг мавзу-тақвим режасини, иш режасини, кабинет мудирлари ва тўгарак раҳбарларининг иш режасини кўриб чиқиш.
Фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат ишлари учун тузилган тест саволларини тўплаш, фанлардан тест саволлари банкини ташкил қилиш.
Фанлар бўйича якуний давлат аттестациясига оид имтиҳон материалларини педагоглар томонидан тайёрлашни таъминлаш.
Педагог кадрлар томонидан иқтидорли ҳамда фанларни ўзлаштириш даражаси паст бўлган ўқувчилар билан ишлашни ташкил қилиш.
Кафедра аъзоларини илғор педагогик технологияларга оид янгиликлар, ахборотлар ва маълумотлар билан таништириб бориш.
Таълим жараёни сифатини ошириш мақсадида кафедра педагогларининг дарсларга ўзаро қатнашиш жадвалини тузатиш ва амалда бажарилишини назорат қилиш, ҳамда педагогларнинг дарсларини таҳлил қилиш.
Педагоглар, кабинет ва лаборатория мудирлари иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштиришни ташкил этиш.
Педагогларга очиқ намунавий дарслар ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш ва таҳлилий муҳокамада иштирок этиш.
Кабинет ва лаборатория мудирларига хоналарни жиҳозлашда кўмаклашиш.
Ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашни рейтинг назоратини ташкил қилиш.
Йил давомида кафедрада бажарилган ишлар юзасидан илмий-педагогик кенгашда ҳисобот бериш.
Белгиланган вазифаларни ўз муддатида сифатли бажарилишини, ички меҳнат интизомига риоя қилинишини, педагогларни касбий малакасини доимий равишда такомиллаштириб боришни таъминлаш.
Олий таълим муассасалари ва ишлаб чикариш корхоналари билан ўз йўналиши бўйича ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш.

V. Кафедра мудирининг ҳуқуқлари


Кафедра мудирининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради:
Таълим муассасаси раҳбариятига ўқитувчилар, кабинет мудирлари, тўгарак раҳбарлари ва лаборантларни танлаш бўйича тавсиялар киритиш.
Таълим самарадорлигини ошириш мақсадида кафедра ўқитувчиларининг дарсларига кириш ва таҳлил қилиш.
Оралиқ ва якуний назоратларда, якуний давлат аттестациясида қатнашиш.
Таълим муассасаси раҳбариятига кафедра аъзоларини ишга қабул қилиш, рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақида таклиф киритиш.
Кафедра аъзолари орасида йиллик юклама ва функционал вазифаларни тақсимлашга доир таклифларни киритиш.
Гуруҳ раҳбарларини тайинлаш бўйича таклиф киритиш.
Давлат таълим стандартлари талабларига мос келадиган дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш жараёнида фаол иштирок этиш.
Таълим жараёнида орттирилган тажрибалар асосида фанлар бўйича Давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар киритиш таклифларини бериш.
Кафедра тасарруфига кирувчи фанлар бўйича намунавий дастурлар ва бошқа меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш.

VI. Кафедранинг фаолияти


Фан кафедрасининг фаолияти ҳар бир ўқитувчининг режасидан келиб чиқиб тузилган умумий режа асосида олиб борилади ва кафедра мудири томонидан назорат қилинади.
Кафедранинг ўқув-услубий ишлари бўйича ҳисоботларнинг топшириш муддати ва шакллари меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда олиб борилади.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 2008 йил 12 сентябрдаги 168-сонли буйруғига


2-илова
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги фан кафедраси ишларини ташкил қилиш бўйича услубий тавсиялар


Ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими тизида ўқувчиларга сифатли билим беришни ташкил қилишда фан кафедрасини аҳамияти катта.
Фан кафедраси маълум бир фан ёки бир-бирига турдош фанлардан дарс берувчи педагоглар бирлашмасидан иборатдир.
Ўз олдида турган аниқ масалаларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир кафедра “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи фан кафедраси тўғрисида Низом” асосида ўз фаолиятини ташкил қилади.
Кафедра аъзолари таълим муассасасининг, кафедранинг ва ўзининг иш режаси асосида белгиланган вазифаларни амалга оширади. Улар педагогик ташаббус билан чиқиши, ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тадбирлар ишлаб чиқиши ва уни амалга оширишига хақлидир.
Кафедранинг иши ҳар бир ўқитувчининг режасидан келиб чиқиб тузилган умумий режа асосида олиб борилади.
Кафедра иши қуйидаги йўналишда олиб борилади:
Кафедра йиғилишини ўтказиш.
Кафедрани ташкилий-услубий ишларини олиб бориш.
Кафедранинг иш режаси қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: ташкилий, услубий ишлар, касбий ва педагогик маҳоратни ошириш, ўқув жараёнини такомиллаштириш ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилинадиган ишлар.



Download 22.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling