Низом умумий қоидалар


МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Download 15.64 Kb.
bet2/4
Sana21.04.2023
Hajmi15.64 Kb.
#1369213
1   2   3   4
Bog'liq
Ёш қутқарувчилар НИЗОМИ

МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Мусобақани ташкил килиш ва ўтказиш ташкилий кумита томонидан белгиланади. Мусобақа икки боскичда ўтказилади:


1-боскич: феврал ойи мактаб босқичи;
2-боскич: март ойи туман босқичи;
Мусобақани мактаб ва туман боскичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мактаб ва туман ташкилий кўмиталар тузилади. Мусобақа ўтказилиши устидан амалий рахбарлик килиш учун ташкилий кумита тузилади ва унинг таркибига ташкилотчиларнинг вакиллари киритилади. Мусобақа ўтказиладиган харбий қисм кумондонлиги мусобақа ўтказилиши устидан рахбарлик килади.


ЖАМОА РАХБАРЛАРИ, МУСОБАҚА ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА ХАКАМЛАР МАЖБУРИЯТИ

Жамоа рахбарлари, мусобақа иштирокчилари, хакамлар ушбу Низом талабларига амал килишлари ва юкори тартиб-интизом, ташкилотчилик, хакамлар ва томошабинларга хурмат намуналарини курсатишлари шарт.Жамоа рахбарлари хакамлар фаолиятига аралашиш хукукига эга эмаслар ва иштирокчиларнинг майдонда хамда ундан ташкарида булган вактларидаги хатти-харакатларига жавобгар ва масъулдир.Иштирокчилари транспортларда, дала майдонларида харакатланганда, шартларни бажариш давомида хавфсизлик коидаларига, шунингдек, мусобақа утадиган мактаб ички тартибига катъий риоя килишлари шарт.Иштирокчилар мактаб худудида белгиланган тартиб-коидаларга амал килиши, шунингдек, мактаб жихозларга зиён етказмасликлари талаб этилади.


Жамоа аъзолари томонидан мусобақа Низомида курсатилмаган хатти-харакатларни амалга ошириш такикланади.Жамоанинг хавфсизлигини таъминлашга гурух мураббийлари, рахбарлари хамда Ўзбекистон ёшлар иттифоки худудий кенгашларининг вакиллари масъул ва жавобгардир.


ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ЧОРАЛАРИ

Мусобақага вактида етиб келмаган жамоани мусобақада иштирок этиш-этмаслиги хакамлар хайъати томонидан куриб чикилади. Мусобақа кайдномасига киритилмаган ёки катнашаётган мактаб ўқувчиси булмаган иштирокчилар мусобақада катнашганлиги аникланса, жамоа мусобақадан четлаштирилади.Иштирокчилари белгиланган тартиб-коидаларни бузган холларда (мактаб, харбий қисм жихозларига зиён етказса) жарима баллари кулланилади.Норозилик билдирган жамоа эътирозномасида келтирилган важларни исботлаш учун, эътироз билдирган “Ёш қутқарувчилар” жамоа аъзолари ва рахбарларининг хужжатлари туман ташкилий кумитасига такдим этилиши лозим. Такдим килинган хужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган булиши керак. Мусобақа пайтида келиб чиккан муаммоларни ташкилий кумита раиси ва хакамлар хайъати хал килиш хукукига эга.Жамоалар рахбарияти ва “Ёш қутқарувчилар” жамоа аъзолари томонидан Низом талаблари бузилган холларда туман ташкилий кумита карорига асосан ушбу жамоа кайси боскичда булишидан катъий назар мусобақадан четлаштирилади.





Download 15.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling