Низом умумий қоидалар


МУСОБАҚА ШАРТЛАРИ ВА БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Download 15.64 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi15.64 Kb.
#1369213
1   2   3   4
Bog'liq
Ёш қутқарувчилар НИЗОМИ

МУСОБАҚА ШАРТЛАРИ ВА БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

1.ЖАМОАЛАРНИНГ МАХСУС ФОРМАСИ КУРИГИ.


Ушбу шартда жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Жамоанинг формаси бир хил либосда булиши шарт. Шарт хакамлар хайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган холда “5” баллик тизимда бахоланади.
2.ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА САВОЛ-ЖАВОБ.
Ушбу шартда хар бир жамоадан 5 нафардан иштирокчи қатнашади. ЧҚБТ фанининг фуқаро муҳофазаси бўлимидан билетда 5 тадан савол бўлиб, хар бири мухрланган конвертда сақланади. Жамоа сардори сафдан чиқиб, бир қанча конвертлардан бирини танлайди хамда барча жамоа аъзолари билан биргаликда тўғри жавобларни белгилаб чикади. Хар бир иштирокчи 1 тадан саволга жавоб беради. Мазкур шарт учун 5 дакика вакт берилади. Ушбу шартда тест саволларининг хар бир белгиланган тўғри жавоби учун “1” балл қўйилади.
Саволлар:
1.Фавқулодда вазиятга тариф беринг.
2.Фавқулодда вазият турларини айтинг.
3.Техноген тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).
4.Табиий тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).
5.Селга тариф беринг. Сел келиши сабаблари. Сел келганда аҳолининг харакатлари.
6.Қор кўчкиси тариф беринг. Қор кўчкиси пайдо бўлиш сабаблари. Қор кўчкисида қолганингизда сизнинг харакатингиз.
7.Ер кўчкисига тариф беринг. Ер кўчкиси пайдо бўлиш сабаблари. Ер кўчкиси содир бўлганда сизнинг харакатингиз.
8.Зилзилага тариф беринг. Зилзила бўлганда сизнинг харакатингиз.
9.Қутқарувчи бу - ?
10.Қутқарув ишлари бу-?
3.ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ВА БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.
Ушбу шартда жамоанинг ҳаммаси иштирок этади. Ушбу шартда хакамлар хайъати томонидан жамоаларга учта фавқулодда вазиятдаги холат тақдим этилади. Шарт хакамлар хайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган холда “5” баллик тизимда бахоланади. Шартни энг қиска вактда аниқлик билан бажарган жамоа энг юкори балл, шартни энг узок вактда бажарган жамоага энг паст балл берилади. Шарт хакамлар хайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган холда “5” баллик тизимда бахоланади.
Шартлар:
1.Электр токи урган одамни қутқариш.
2.Ёнғинни бартараф этиш.
3.Оёқ ва қўли синганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.

Download 15.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling