Низом умумий қоидалар


Download 23.14 Kb.
Sana28.01.2023
Hajmi23.14 Kb.
#1135940
Bog'liq
Маҳоратли НОТИҚ Низоми 2022 йил


Жиззах вилоятида
Маҳоратли нотиқ” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўгрисида

НИЗОМ



1. Умумий қоидалар


  1. Мазкур Низом “Маҳоратли нотиқ” танловини (кейинги ўринларда «Танлов» деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

  2. Ушбу Танлов маҳоратли нотиқларни танлаб олишга йўналтирилган.

  3. Танловни вилоят миқёсида ташкил этиш ва ўтказиш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ масъул этиб белгиланди.

Танловнинг туман босқичларни ўтказишга Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Маънавият ва маърифат Кенгашлари масъулдирлар. Туман Ишчи гуруҳи таркибига ўрнатилган тартибда 1 нафар вилоят ишчи гуруҳи вакили киритилади.

  1. Танлов истеъдодли ва иқтидорли ижодкор 25-55 ёш оралиғида бўлган фаол фуқаролар орасида ўтказилади.

  2. Вилоят ишчи гуруҳи Танлов Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.

П. Танловнинг мақсади ва вазифалари

  1. Танловнинг асосий максади истеъдодли ва иқтидорли ижодкор 25-55 ёш оралиғида бўлган фаол фуқаролар орасидан эркин нутқ ва фикрлаш қобилиятига эга, муайян тарғибот мавзуси юзасидан мустақил матн ёзиш, ўз фикрини далиллаш иқтидорини ўзлаштириб бораётган, аудиторияни ўзига қарата олиш қобилиятига эга бўлганларни саралаш, келгусида уларнинг маънавий дунёсини янада бойитиш, мустақил ва танқидий-таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтиришга ғоявий-бадиий замин яратиш, етакчилик хислатларини ривожлантиришга хизмат қилишдан иборат.


Ш. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

  1. Танлов қуйидаги икки босқичда ўтказилади:

1-боскич. Туман (шаҳар) боскичи - ҳар йили 26 сентябрь-5 октябрь кунлари ҳудудларда ташкил этилади.
2-боскич. Вилоят боскичи ҳар йили 11 октябрь куни Жиззах шаҳрида ташкил этилади.

  1. Ҳакамлар ҳайъати 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига танловни ўтказишга масъул ташкилот вакиллари, шунингдек мутахассислар киради.

IV. Танловда қатнашиш шартлари ва танлов ғолибларини аниқлаш.


  1. Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

    1. Менинг севимли китобим” шарти - иштирокчи ўзи ўқиган китобини мазмунли, асардаги воқеалар ривожини аниқ ва тутилмасдан айтиб бериши керак. Ушбу шарт учун 3 дақиқа вақт ажратилади. Шарт 10 баллгача баҳоланади.

    2. Мен – нотиқман” шарти - Конвертларда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий мавзулар тайёрлаб қўйилади. Иштирокчи ана шу конвертлардан бирини танлаб олиб, ундаги мавзу юзасидан матн тузиб, маъруза қилиб бериши керак.

Ушбу шартда матн ёки тезисли шаклини тузиш учун 15 дақиқа, маъруза қилиш учун 3 дақиқа вақт ажратилади. Шарт 30 балл (матн ёки тезис учун – 20 балл, маъруза учун – 10 балл) гача баҳоланади.

    1. Тезкор савол-жавоб” шартиМутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, юртимизда яшаётган халқларнинг урф-одат ва қадриятлари, ўлмас анъаналаримиз, республикамиз ҳамда Жиззах воҳаси тарихи, келажак истиқболимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган атоқли юртдошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги 10 та саволга тезкор жавоб беришлари керак.

Ҳар бир савол жавобини ўйлаш учун 5 сониядан ортиқ вақт ажратилмайди. Шарт 10 баллгача баҳоланади.

  1. Ҳакамлар томонидан берилган баллар танлов якунида умумлаштирилади. Энг юқори балл тўплаган иштирокчиларга 1-, 2- ва 3-ўринлар берилади.

  2. Мазкур Низом талаблари Танлов иштирокчиси томонидан бузилган такдирда иштирокчи танловдан четлатилади.

  3. Танловнинг 1-босқичида 1-ўринни эгаллаган ғолиб 2-босқичда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан имзоланиб тасдиқланган тегишли Йиғилиш баёни асосида

  4. Агар энг юқори балл олган номзодлар икки ва ундан ортиқ нафар бўлса, Ҳакамлар ҳайъати томонидан тенг балли иштирокчилар ўртасида “Тезкор савол-жавоб” шарти қўшимча тарзда 5 тадан саволгача давом эттирилиб, натижага кўра 1- ва 2-ўрин белгиланади.

  5. Танловнинг 1-ўрини учун муносиб номзод йиққан балл максимал кўрсаткичнинг камида 50% ни ташкил этиши керак. Бунда муносиб номзод топилмаган тақдирда, кейинги босқичга номзодлар тавсия этилмаслиги мумкин.

V.Ташкилий қўмитанинг вазифалари


  1. Танлов доирасида ўтказиладиган барча шартларнинг саволлари тайёрланишини таьминлайди ва тасдиқлайди.

  2. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимини ташкил этади.

VI. Танлов ғолибларини тақдирлаш


  1. Туман (шаҳар) босқичи ғолиблари:

1-ўрин – Диплом, китоблар жамланмаси;
2-ўрин – Диплом, китоблар жамланмаси;
3-ўрин – Диплом, Китоблар жамланмаси билан тақдирланади

  1. Вилоят босқичи ғолиблари:

1-ўрин – Диплом, кимматбаҳо совға
2-ўрин – Диплом, кимматбаҳо совға
3-ўрин – Диплом, кимматбаҳо совға

VII. Якуний қоидалар


19. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш давомида юзага келган муаммоли вазиятлар тегишли ташкилий кўмита томонидан ҳал этилади.
Download 23.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling