Низоми I- боб


V- боб. Кенгаш ҳузуридаги мониторинг гуруҳи


Download 31.01 Kb.
bet4/4
Sana26.12.2022
Hajmi31.01 Kb.
#1066803
1   2   3   4
Bog'liq
Маънавият ва маърифат кенгаши низом

V- боб. Кенгаш ҳузуридаги мониторинг гуруҳи

22. Кенгаш фаолияти ҳамда вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий соҳадаги ишлар натижадорлигини ўрганиб борадиган Мониторинг гуруҳи ташкил этилади.


23. Мониторинг гуруҳи Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда вазирлик ҳузуридаги Республика таълим маркази ва бошқа ходимлари, шунингдек, халқ таълими муассасалари ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилади.
24. Айрим ҳолатларда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларидан ҳам гуруҳ аъзолигига қабул қилиниши мумкин.
25. Мониторинг гуруҳи таълим муассасаларининг маънавий-маърифий қиёфаси ва ёшлар тарбиясига қаратилган ишлари натижадорлигини ўрганиш бўйича баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва унинг янгилаб борилишини таъминлайди.
26. Мониторинг гуруҳи махсус ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида тизимдаги барча таълим муассасаларининг маънавий-маърифий қиёфаси ва ёшлар тарбиясига қаратилган ишлари натижадорлигини доимий мониторинг қилиб боради.
27. Кенгаш йиғилишларига таҳлилий материаллар тайёрлайди.
28. Кенгаш йиғилиши кун тартибига таълим муассасаларида қуйидагиларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилини киритиб боради:
Ёшлар тарбияси, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлиги билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари, йиғилиш баёнлари, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, вазирликнинг Маънавият ва маърифат кенгашининг қарорлари;
Давлат дастурлари ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Халқ таълими муассасаларининг низомлари.


VI-боб. Якуний қоидалар

29. Кенгашнинг иш режасини халқ таълими ҳудудий бошқармалари, тассарруфидаги тегишли ташкилот ва муассасаларнинг таклифлари асосида Кенгашнинг масъул котиби ишлаб чиқади ва раис томонидан тасдиқланади.


30. Кенгашнинг ҳар бир йиғилиши ҳужжатлари икки нусхада расмийлаштириб борилади, улар Кенгаш котиби ва Вазирликда сақланади.
31. Кенгаш йиғилишлари баёни билан Халқ таълими вазирлигининг маънавий-маърифий ишлар ва шу соҳага доир бошқа масалалари бўйича иш режалари ҳамда чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланиши мумкин.
32. Кенгашнинг ҳар бир йиғилиши баёни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча идора ва муассасаларга етказилади ҳамда ижроси доимий равишда назорат қилиб борилади.
Download 31.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling