Низоми I- боб


Download 31.01 Kb.
bet1/4
Sana26.12.2022
Hajmi31.01 Kb.
#1066803
  1   2   3   4
Bog'liq
Маънавият ва маърифат кенгаши низом


Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирининг
2021-йил _____-январдаги
“_____” -сонли
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
Маънавият ва маърифат кенгаши
НИЗОМИ


I- боб. Умумий қоидалар

1.Халқ таълими вазирлигининг Маънавият ва маърифат кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) мустақил, ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиб, маънавий, маърифий, маданий ва бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайди. Кенгаш Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати ҳузурида вазирнинг буйруғи билан ташкил этилади ва унинг фаолияти мазкур давлат органининг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади.


2. Кенгаш жамоатчилик асосида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳамда умумий ўрта таълимни самарали ташкил этишда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари ва мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Кенгаш тўғрисидаги низом ва унга киритиладиган ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар Халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
5. Кенгаш жамоатчилик асосида унда фаолият юритаётган аъзолардан ташкил топиб, улар томонидан ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва мафкуравий иммунитети, педагогик жамоадаги ижтимоий-маънавий муҳит ва масъул ходимларнинг маънавий қиёфаси масалалари муҳокама этиб борилади.
6. Кенгаш ўз мақомига кўра, халқ таълими тизимининг барча босқичлари ва муассасаларида азалий маънавий қадриятларимизни, миллий тарбиявий меросимиз ва анъаналаримизни, аждодларимизнинг тарбия соҳасида эришган илғор тажрибаларини ҳамда замонавий тарбия технологияларини уйғунлаштириш ва оммалаштириш, ёшлар тарбияси масалалари бўйича масъулиятини, фаоллигини кучайтиришга қаратилган тадбирларни ташкил этилишини назорат қилади.
7. Кенгашнинг тўлиқ расмий номи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Маънавият ва маърифат кенгаши.
8. Кенгаш фаолиятининг муддати чекланмаган.

Download 31.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling