Низоми I- боб


Download 31.01 Kb.
bet2/4
Sana26.12.2022
Hajmi31.01 Kb.
#1066803
1   2   3   4
Bog'liq
Маънавият ва маърифат кенгаши низом

II- боб. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари

9. Кенгашнинг асосий мақсади:


ўқувчи-ёшларни халқимизга хос одоб-ахлоқ меъёрларига мос, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқатли қилиб тарбиялашда педагогик маърифий ишларни самарали ташкил этилишини назорат қилиш;
миллий тарбия услуб ва шаклларини, миллий ғоя ва маънавиятни изчил тарғиб қилиш орқали юксак маънавиятли ёшларни тарбиялашга кўмаклашиш, халқ таълими тизимида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ўқувчи-ёшлар ва ёш мутахассислардаги мафкуравий иммунитетни оширишга доир ишларни ташкил этилишини таъминлаш.
10. Кенгашнинг асосий вазифалари:
маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, натижадорлигини таъминлаш ва ўқитувчилар ҳамда ўқувчи-ёшлар орасида юксак ахлоқий фазилатларни тарғиб қилишда халқ таълимининг ҳудудий бошқармалар, марказлар ва таълим муассасаларига услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;
ёшларда, айниқса, халқ таълими тизимидаги ўқувчи-ёшлар орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида ўзаро ҳурматни янада ошириш, ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг ижтимоий педагогик шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этилишига раҳбарлик қилиш;
халқ таълими тизимида таълим-тарбия жараёнларининг самарали ишлашини таъминлаш орқали натижадорлигини оширишга оид назарий ва амалий семинарлар, конференциялар, ўқув тренинглар ташкил қилиш, консултатив хизматлар кўрсатиш ва бунда ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш;
ўқитувчилар, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларнинг тарбиявий ишлар методикасига оид касбий малакасини ошириш йўналишида тегишли вазирлик ва идоралараро муносабатларни мувофиқлаштириш;
ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий, маънавий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган зарур шароитлар яратиш, уларнинг билим олишга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
тизимдаги ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-маънавий, ахлоқий-мафкуравий, илмий-маданий савиясини янада ривожлантиришга, маънавий-маърифий аҳамиятига эга бўлган бошқа дастурлар ва лойиҳаларга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш.


Download 31.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling