Низоми I- боб


III- боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 31.01 Kb.
bet3/4
Sana26.12.2022
Hajmi31.01 Kb.
#1066803
1   2   3   4
Bog'liq
Маънавият ва маърифат кенгаши низом

III- боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11. Кенгаш ўз фаолиятини амалга оширишда:


давлат органи фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши;
давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
ўз фаолиятини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.
Кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
12. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва Кенгаш низомига мувофиқ амалга ошириш;
ўз фаолиятида ошкораликни таъминлаш;
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV- боб. Кенгаш раиси ва аъзолари

13. Кенгашининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.


14. Кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, давлат органида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳам қабул қилиниши мумкин.
15. Кенгаш раиси:
Кенгашнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Кенгашнинг мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Кенгашнинг мажлисларида раислик қилади;
Кенгашнинг иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Кенгаш қарорларининг ижросини назорат қилади;
Кенгаш аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштиради;
давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни давлат органи раҳбари билан келишади;
Кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органи раҳбари билан ҳамкорлик қилади;
Кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
15. Жамоатчилик кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.
16. Лавозимига кўра вазирнинг биринчи ўринбосари Кенгаш раисининг ўринбосари, вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Кенгашнинг масъул котиби ҳисобланади.
Халқ таълими тизимининг ҳудудий кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари раислик қиладилар.
Туман (шаҳар) даражасида халқ таълими бўлими мудири, мактаб даражасида умумтаълим мактаби директори раислик қилади.
17. Кенгашга аъзолик Кенгаш раиси (Халқ таълими вазири)нинг буйруғи ёки Кенгашнинг навбатдаги ёхуд навбатдан ташқари йиғилиш қарорлари билан амалга оширилади.
18. Кенгаш аъзолари тенг ҳуқуқли бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
Кенгаш фаолияти тўғрисида маълумот олиш;
Кенгаш томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш;
Кенгашнинг фаолияти бўйича таклифлар бериш ҳамда уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
19. Кенгаш аъзосининг бурчлари:
Кенгаш Низомига қатъий риоя этиш;
Кенгаш йиғилишларида иштирок этиб бориш (узрли ҳолатлар бундан мустасно);
Кенгаш йиғилишларига пухта тайёргарлик кўриш ва доимо ҳисобот беришга тайёр туриш;
Кенгаш йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ижросини ўз вақтида таъминлаш.
20. Кенгашнинг ҳар бир йиғилишида котиб томонидан имзоланадиган ҳамда раис томонидан тасдиқланадиган баённома юритилади.
21. Кенгаш аъзоларига моддий рағбатлантириш ҳақи тўланиши
ва уларнинг ўз вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ харажатлар вазирлик томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.



Download 31.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling