Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети хамракулова хуршида кувватовна


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/26
Sana13.01.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1092152
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
ХХ АСР ЎЗБЕК НАСРИДА ҲАЁТ ВА ЎЛИМ МУАММОСИНИНГ

 
III БОБ. 
Бадиий адабиётда танатопсихологик талқинлар 
 
ХХ аср ўзбек адабиётида инсоннинг ўлим олди ҳолатларида унинг 
руҳиятини очиб бериш Одил Ёқубовнинг тарихий асарларига хос бўлди.
Ўлим исканжасидаги одамнинг руҳий аҳволи орқали ёзувчи қўрқув 
салтанати ёки ўлим империяси остидаги шахснинг синишини кўрсатди. Ўлим 
мавзуси асарга ҳаётнинг якуни эмас, балки инсоният тажрибаларидан ўтиб 
келган муҳим бир ҳақиқатни таъкидлаш учун киритилган. Бу ҳақиқатга кўра 
Мен деган тушунчанинг олам марказига қўйилиши инсон учун бахт мезони 
эмас, балки аввал Сен ва у орқали менликнинг кашф этилишида ҳаётнинг 
маъноси мужассам бўлиши тарих ва тарихий шахслар қисмати орқали ифода 
этилган. Асар қаҳрамонининг танатопсихологик ҳолатлари тарихий шахслар 
қисмати мисолида ишонарли тасвирланди. Ёзувчи икки тарихий романида 
тож-тахт эгаларини асар марказига қўйиб, улар орқали жамият ва шахс, 
инсон ва рухоният масаласига урғу берди. Айни вақтда танатопсихологик 
талқин адиб яшаган давр муаммоларини тарих фони остида таҳлил қилиш 
имконини берди. Адиб асарлари яратилган даврга келиб конфликтсизлик 
назарияси ўзининг имкониятларини бой бериб бўлди, янги бир адабий жарён 
учун замин ҳозирланди. Аммо шунга қарамай, ҳукмрон мафкура айрим 
мавзуларни эркин ёритиш имконини бермас эди. Одил Ёқубов ҳам инсон 


120 
ҳаётининг муҳим масаласи бўлган ҳаёт ва ўлим ҳақидаги қарашларини 
тарихий асарларига, тарихий шахслар қисматига кўчирди. Одил Ёқубовнинг 
борлиқ ҳақидаги мушоҳадалари замонавий романларига қараганда тарихий 
романларида кенг ва батафсил ёритилган. Ёзувчи тарих фони ортида ўзини 
қийнаган муаммолар – одам ва олам, азал ва қисмат, жамият ва шахс, 
тириклик ва ўлим ҳақида равон қалам тебратади. Роман фақат тарихий 
шахслар тақдирини баён қилишдан иборат эмас, ундаги бош муаммо ҳаёт ва 
ўлим фалсафасининг инсон тушунча ва англамларидаги ўрнини 
кўрсатишдир. Ҳаёт ва ўлим муаммосини бадиий ифодаси фақат О. Ёқубов 
ижодига хос эмас. Деярли барча улкан санъаткорлар бу мавзуга муносабат 
билдирганлар. “Улуғбек хазинаси” романида Мирзо Улуғбек ва Абдуллатиф 
тақдири ва “Кўҳна дунё” романида X-ХI аср Шарқ тарихида ўзига хос ўрин 
тутган уч йирик шахс – Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али 
ибн Синонинг кечмишлари мисолида азал ва абад, тарих ва қисмат, ҳаёт ва 
ўлим фалсафаси таҳлил қилинади. 

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling