Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети хамракулова хуршида кувватовна


Download 1.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana13.01.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1092152
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
ХХ АСР ЎЗБЕК НАСРИДА ҲАЁТ ВА ЎЛИМ МУАММОСИНИНГ

 
 
 
 
 
 
 


62 
II БОБ. Танатологиянинг миллий-исломий ва ижтимоий-
психологик бадиий талқини 
ХХ асрнинг 20 – 30-йиллари романчилигида ҳаёт ва ўлим муаммосини 
миллий-исломий йўсинда бадиий тадқиқ қилган Қодирий ижоди ва мураккаб 
вазиятларда қаҳрамон ҳаётининг чигал ҳолатлари, инсоннинг ўлимга 
муносабатини ижтимоий-психологик нуқтаи назардан ифодалаган Абдулла 
Қаҳҳорнинг “Сароб” романи алоҳида ажралиб туради.
Қодирий романларида муаммо адиб эътиқодидаги миллий-исломий руҳ 
устиворлигида талқин қилинди. Айниқса, ўткинчи дунёда шахснинг 
ўзлигини топишга интилиши, руҳан юксалиши, бу йўлда ўлимга тик боқиши, 
ундан маъно излаши адиб тарихий романларининг ўзак масаласини ташкил 
қилди. Янги ўзбек адабиётининг халқчиллашуви, муаммолар кўламининг 
ижтимоий ҳаёт талаблари асосида кенгайгани, давр эпкинларининг бадиий 
адабиётда ифодасини топаётган бир даврда Қодирий қаҳрамонларининг 
ижтимоий муаммолардан фитратидаги исломий эътиқод туфайли баланд 
кўтарилганлиги тасвири алоҳида ҳодиса эди. Чунончи, “Ўткан кунлар” 
романида Отабекка “мужассам ишқ” тимсоли бўлиб кўринган Уста 
Алимнинг “юзни ёруқ қилиб Саодат қучоғига кириш” орзуси амалда ўлимни 
саодат каби қабул қилиши эди. Уста Алим муҳаббат бобида жисмоний 
майллардан кўтарила олган, унинг муҳаббат ҳақидаги қараши ҳам илоҳий тус 
олган эди. Ўлимни саодат каби қабул қилиш масаласи қарийб бир аср ўтгач, 
Хуршид Дўстмуҳаммад ижодида қайта жонланди. Бу ҳолат ворисийлик 
масаласининг бадииятдаги зуҳуридир.
Кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган “Сароб” романи устидаги талқин 
ва мулоҳазалар фақат қаҳрамон ёки ёзувчи ижодий тақдири эмас, умуман, 
ХХ аср ўзбек адабиёти хусусида айрим жиддий хулосалар чиқариш учун асос 
беради. Асар персонажлари характери, шахсияти, маънавий инқирози фақат 
ижтимоий-сиёсий зиддиятлар оқибатигина эмас, айни чоғда, шахс 
табиатидаги туғма-табиий инсоний ожизликлар билан боғлиқ эди.


63 

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling