Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети хамракулова хуршида кувватовна
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
ХХ АСР ЎЗБЕК НАСРИДА ҲАЁТ ВА ЎЛИМ МУАММОСИНИНГ
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 11
илмий-амалий анжуманда, шу жумладан, 3 та халқаро ва 8 та республика илмий конференцияларида апробациядан ўтган. Натижаларнинг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 37 та илмий иш чоп этилган. Шулардан 2 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган хорижий нашрларда 3 та, шу мақомдаги республика журналларида 17 та, бошқа хорижий ва маҳаллий нашрларда 15 та мақола эълон қилинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, саккизта фаслни ўз ичига олган тўрт боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот ишининг ҳажми 250 саҳифани ташкил қилади. 17 I БОБ. Ўзбек адабиётида ҳаёт ва ўлим категорияси илмий-эстетик муаммо сифатида Инсон ҳаёти, уни қамраб олган дунё, борлиққа муносабати янгилик эмас, аммо инсоннинг ўлимга муносабати масаласи ҳамма даврда ҳам баҳсталаб бўлган. Биз ўз тадқиқотимизда бу масалага ёндашув қадимдан қандай бўлганлигига ҳам эътибор қаратдик. Бадиий асарда тадқиқ қилингунга қадар инсониятнинг ўлимга қарашлари қадимдан у ёки бу шаклда мавжуд бўлган. Бу ҳақда археологик қазилмалар натижалари ҳам етарли маълумот беради 7 . “Адабий –эстетик тафаккур тарихи” китобидаги маълумотга кўра қадимги Миср манбаларида инсоннинг турли хил саргузаштлари ўлимга етакловчи омил сифатида қаралган 8 . Қадимги юнон мифологиясида худолар ва уларнинг туғилиши билан боғлиқ ривоятда айтилишича, дунё яралишидан аввал чексиз-чегарасиз Хаос мавжуд бўлиб, у қоронғиликдан иборат эди. Хаос ҳаёт манбаи бўлиб, ундан бутун дунё ва абадий худолар пайдо бўлди. Хусусан, Хаосдан Ер – Гея туғилди. Геядан бир вақтда мовий Осмон – Уран ва Ер қаъри – Тартар туғилди. Ер ҳамда Уран жуфтлашиб, улардан олти ўғил ва олти қиз – ўн иккита титан дунёга келди, улардан ташқари Ер учта циклоп – бир кўзли, элликта бошли, юзта қўлли паҳлавон ва бир қанча маъбудларни дунёга келтиради. Титанлардан бири Крон (Хрон – ҳамма нарсани ютиб юборувчи вақт) онасининг илтимоси билан отаси Уранга қарши бориб, айёрлик билан ҳокимиятни тортиб олди. Сабаби, Уран туганмас кучга эга бўлган учта циклопни Ер қаърига қамайди. Бундан ғазабланган тун худоси Нюкта Кроннинг адабини бериш учун бир неча даҳшатли маъбудларни дунёга келтиради. Булардан бири ўлим – Таната эди. Шундан бошлаб ўлим ва унинг маъбуди пайдо бўлди. Унгача яратилган нарсалар абадийликка дахлдор эди 9 . Танатология кейинчалик илмий истилоҳ сифатида фанга кириб келди. ХХ асрга келиб эса бир қанча фанлар танатологияни асос қилиб олиб 7 Бу ҳақда қаранг: Раҳмонов Н. Матбобоев Б. Ўзбекистоннинг кўҳна туркий – рун ёзувлари. Т.: Фан, 2006. 36-б. 8 Болтабоев Ҳ., Маҳмудов М. Адабий-эстетик тафаккур тарихи. Т.: Mumtoz so’z. 2013. – 22-б 9 Кун Н.А. Легенды и мифы Древней Греции. –М.: Издательство «Народная асвета», 1984. С. 14-15. 18 ҳаёт ва ўлим мавзусига ёндашди 10 . Бошқа фанлардан фарқли равишда адабиётшуносликда эса танатологиянинг бадиий адабиётга эстетик таъсири масаласи ўрганилади. Қадимги дунё мифларига назар ташласак, дафн этиш маросимида марҳумга алоҳида иззат ва ҳурмат билан қараш, унинг учун қадрли бўлган буюм-ашёларни, ҳатто, севган кишисини ҳам у билан бирга тириклай кўмиш ҳолларида марҳум бу дунёдан бошқа алоҳида оламга яшаш учун сафар қилаётганлигига ишора мавжуд бўлган. Бу ҳолат кўпроқ қадимги мисрликлар, тибетликлар, японлар ва юнонларнинг культларида янада ёрқинроқ акс этган 11 . Ҳатто йиғилар ҳам алоҳида маъно касб этган, алоҳида жанр даражасига кўтарилган. Қадимги марсиялардан бири “Девони луғотит турк”да тасвирланган “Алп Эр Тўнга марсияси”да алоҳида шахс қисмати тасвири бўлса, қадимги шумер адабиётида йиғилар адабий жанр сифатида алоҳида шахсдан кўра фожиали воқеалар, вайрон бўлган шаҳарлар, жангда бой берилган имкониятлар ҳақида маълумот берган 12 . Тирикликдан кейинги ҳаёт мавжудлигига ишониш Ғарб ва Шарққа чегара қўймаган, аммо ҳаёт ва ўлим ҳақидаги илмий-назарий фикрлар Ислом динининг ривожланиши билан боғлиқ равишда Шарқда ўзига хос тасаввуф таълимотини яратган. Табиийки, Ислом даври ўзбек мумтоз адабиёти айни шу таълимот асосида тараққий қилиб борди. Ўлим ва ҳаёт ҳақидаги илмий- назарий тушунчаларнинг ўрганилиши Ғарб ва Шарқда турфаланиб борган. Айниқса, ислом дини даври мумтоз адабиёт ва фалсафасида ўлим мавзуси 10 Қаранг: Абышко О. Гносеология смерти: Опыт христианского толкования // Фигуры танатоса: Философские размышления на тему смерти. СПб.: Изд-во С.-Петербургского университета, 1992. С. 45-88. Аванесов С. Введение в философскую суицидологию. Томск: Изд-во Томского университета, 2000. – С.122.; Аванесов С. Культура и самоубийство // Дефиниции культуры. Вып. 3. Томск: Изд-во ТГУ, 1998. С. 20-21.; Алданов М. Самоубийство. Москва: Панорама, 1993. – С.414.; Амбрумова А., Тихоненко В. Суицид как феномен социально-психологической дезадаптации личности // Актуальные проблемы суицидологии. Москва, 1978. С. 6-28.; Арьес Ф. Человек перед лицом смерти. –Москва: Издательская группа “Прогресс” – “Прогресс-Академия”, 1992. – С.528.; Балашов Л.Е. Жизнь, смерть, бессмертие. — 2-е изд., исправ., дополн., с приложениями — Москва, 2009. — С.315.; Рязанцев С. Танатология – наука о смерти. Восточно- Европейский Институт Психоанализа Санкт-Петербург,1994. http://www.natahaus.ru ; Тибетская книга мертвых / Пер. с англ. О.Т. Тумановой. - Москва: Фаир-Пресс, 2000. – С.31.; Шенкао М. Смерть как социокультурный феномен. – Киев, Ника-Центр, 2003. – С.320. – (Серия «Проблема человека»; Вып.4). 11 Алиева Д. Эволюция поэтического мира Чингиза Айтматова ( категория смерти, категория возраста). Дисс... канд.филол. наук. –Т.: 1998. С.19. 12 Болтабоев Ҳ., Маҳмудов М. Адабий-эстетик тафаккур тарихи. Т.: Mumtoz so’z. 2013. – 33-б 19 ҳаёт тушунчасидан кўра кенгроқ ўрганилган. Шунинг учун исломий адабиётларда муаммо ўлим ва ҳаёт тарзида қўйилган ва бу дунёдаги ҳаёт инсоният учун синов эканлиги муқаддас манбалар асосида уқтирилган. ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб ўзбек адабиётида ўлим ҳақидаги қарашлар ўзгарди. Бадиий адабиётдаги ҳаёт реал ҳаётга монанд Ғарбга яқинлашиб борди. Илмий-назарий тушунчаларда ҳам ғарб андозаларига суянилди. Шу тариқа мустақиллик давригача ўлим ва ҳаёт ҳақидаги қарашларда асосан ўлим биологик ўлим сифатида бирламчи ўрин тутди. Ҳолбуки, исломий қарашларда ўлим фақат бу дунёнинг якуни тарзида талқин қилинмайди. Иброҳим Чори (И.Ҳаққулов)нинг “Тасаввуф луғати”да ўлимга шундай таъриф берилади: “Мавт. Ўлим. Нафсни туб олдизи ила ҳавою ҳавас заминидан ажратиб ташламоқ. Чунки ҳавою ҳавас нафснинг жони эрур. Нажмиддин Кубро ҳазратлари “Усули ашъара” рисоласида бундай ўлимни бешга ажратиб кўрсатганлар: 1. Мавти иродий. – инсоннинг борлиқ ва дунёвий нарсалардан тамоман халос бўлиши, яъни фанойи куллийга етишиши. 2. Мавти аҳмар – “қирмизи ўлим”. Бу нафснинг истакларига қарши тура олиш, чидамда уларни бартараф эта олиш демак. 3. Мавти абёз – “оқ ўлим”. Очлик йўли билан нафс ва таъмани забун айлаш. Шунда кўнгил покланиб, шаффофлик, яъни оқлик касб этади. 4. Мавти аҳзар – “яшил ўлим”. Ямоқдан кийим тикмак ва киймак. Чунки янги ва чиройли кийим ўзгаларнинг диққатини жалб қилурки, бу – шуҳрат нишонаси ҳисобланади. 5. Мавти асвод – “қора ўлим”. Бу қайғу ва мусибатларга таҳаммул этиш, халқу халойиқнинг ҳар қандай жабру жафосига чидашдир 13 ”. Тасаввуф мафкурасида “Муту қабла ан тамуту”, яъни “Ўлмасдан бурун ўлинг” каби сўфийлик тушунчасининг негизини ташкил этган, Ҳақ ошиқлари учун илоҳий дастур ва амалий ҳаёт низомига айланган ҳадислар тасаввуф адабиётининг ўзак масаласини ташкил қилган. “Тасаввуф луғати”да таъкидланишича, тафсирларда ўлим умумий ва хусусий ўлароқ, иккига ажратилган. Биринчиси, нафс ва шаҳватнинг ўлими. Иккинчиси – бутун 13 Чори Иброҳим. Тасаввуф луғати. / Тафаккур. 1998. 4-сон, 91-бет 20 мавжудотга Ҳақ назари билан боқмоқ, борлиқдан кечиб Оллоҳга кўз тикмоқ, тавҳидга етмоқ, қулнинг ҳолдан ҳолга юксалиб ашёни фонеда кўрмоғи 14 . Ижтимоий ҳаётда юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар адабиётга янги мавзу ва қаҳрамонларнинг кириб келишига сабаб бўлди. Айниқса, XIX асрнинг охири, ХХ асрнинг бошлари адабиётининг мавзу кўлами кенгайиб борди. Натижада бадиий адабиётда ҳаёт ва ўлим мавзуси ҳам ижтимоий ҳаёт муаммолари асосида янгилана борди. Таҳлилга тортганимиз ХХ асрнинг 30 – 70-йиллари романларида акс этган ҳаёт ва ўлим муаммоси адабий қаҳрамонларни ижтимоий қадр-қимматига кўра талқин қилди, шунингдек, қаҳрамон руҳий инқирозини кўрсатишда бирламчи омил бўлди. Шарқдан фарқли равишда Ғарбда инсон ўлими муаммолари билан асосан тарихшунослар, антропологлар, психологлар ва медиклар шуғулланган. Француз тарихшуноси Филипп Арьеснинг таъкидлашича, тарихшунос ва антропологларнинг манбалари Ғарб адабиётшуносларининг адабий қаҳрамонни махсус тадқиқ қилишлари учун замин бўлиб ҳисобланган. Инсониятнинг алоҳида шахс ўлимига муносабати уларнинг ҳаётий тажрибалари ва диний таълимотлари асосида шаклланиб кучайиб борган. Ўлим муаммоси билан махсус шуғулланган Мишель Вовеллнинг таъкидлашича, инсон ўлими ва ундан кейинги ҳолатларни тадқиқ қилиш ХХ асрнинг 70-йилларида Ғарбда мода тусини олган 15 . Ф.Арьес “Человек перед лицом смерти” асарида инсоннинг ўлимга юзма-юз ҳолатидан табиий кўникма, руҳий парокандалик ва фожиавий улуғворлик туйғуларини топди ва бунда инсоннинг ҳис-туйғусини асос қилиб олди: 1. “Ҳаммамиз ҳам ўламиз” (ўлимга нисбатан табиий муносабат). Бунда инсон ўлимни табиий зарурат каби қабул қилади. 2. “Ўлим ўзимники”. Ўлим билан юзма-юз инсонда қўрқувнинг бошланиши, яъни бу дунёдаги амаллар учун Олий Ҳакам олдида жавоб беришдек масъулиятнинг кучайиши. 14 Чори Иброҳим. Тасаввуф луғати. 1988. 2- сон. 91-бет 15 Арьес Ф. Человек перед лицом смерти. –М.: Издательская группа “Прогресс” – “Прогресс”-“Академия”, 1992. С.6. 21 3. “Ўлим ҳам узоқ, ҳам яқин”. Тараққиётга эришган даврда ўлимнинг олдини олишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат, ниҳоят, ўз табиийлиги билан инсониятни маҳв қилувчи ўлим олдида барбод бўлганлиги таъкидланади. 4. “Ўлим сеники”. Бу пайтда ўлим қўрқуви гўзаллик туйғуси билан алмашинади. Айни шу тамойил билан яратилган бадиий асарлар трагик улуғворликни юзага келтиради. 5. “Ўлим ўзгарган”. Ўлимга эътибор сусайди, яъни ўлим билан шуғулланиш таъқиқланди. Ўлимга муносабат шу даражага етдики, одам ўлгунча, унинг ҳолатини ўрганиш медиклар ихтиёрига, ўлгач эса гўрковлар ихтиёрига топширилди. Гўё ўлим билан ҳеч нарса ўзгармайди, алоҳида одамнинг ўлими жамият тараққиётига таъсир қилмайди деган қараш сингдирилди. Шунга қарамай, ўлим хавфи олдида инсоният ҳамиша ожиз қолди 16 . Гарчи Ф.Арьеснинг қарашлари мунозараларга сабаб бўлган бўлса ҳам (А.Я.Гуревич Ф.Арьес китоби таржимасига ёзган сўзбошисининг бир неча ўринларида танқид қилиб ўтади), бундай ёндашув инсониятнинг ва алоҳида шахснинг ўлимга муносабатини Ғарб нуқтаи назаридан аниқлаштиришда керакли манба бўлди. Муҳими, ўлим мавзусига эркин ва табиий ёндашишдаги тақиқ шўро сиёсати ҳамда унинг адабиётида етакчилик қилди. Бироқ инсоният тараққиётнинг қай поғонасида турмасин, ўлимга муносабати сусаймайди, балки унинг турли қирралари ёритилаверади. Бадиий адабиёт эса ўз қаҳрамонининг турли ҳолатларини ифодалашда бот- бот ўлимга мурожаат қилаверади. Чунки ўлим баъзан қаҳрамоннигина эмас, китобхонни ҳам катарсис ҳолатига туширади, яъни руҳий поклов вазифасини бажаради ва бундай асарлар ўз даврининг ижтимоий-сиёсий жараёнларидан огоҳ этади. 16 Арьес Ф. Человек перед лицом смерти, с. 154-187. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling