Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети хамракулова хуршида кувватовна
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
ХХ АСР ЎЗБЕК НАСРИДА ҲАЁТ ВА ЎЛИМ МУАММОСИНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари.
- Тадқиқотнинг объекти.
Тадқиқотнинг мақсади ҳаёт ва ўлим муаммосини адабий-эстетик категория сифатида аниқлаштириш, танатологиянинг ХХ аср ўзбек насрида тутган ўрнини кўрсатиш орқали тириклик ва ўлим фалсафасининг ўзбек адабиётидаги илмий-назарий асосларини белгилашдан иборатдир. Тадқиқотнинг вазифалари. Асосий мақсаддан келиб чиқиб тадқиқот иши олдига қуйидаги илмий вазифалар қўйилди: ҳаёт ва ўлим муаммосининг адабий-эстетик категория сифатидаги талқинини бериш, персонажни ўлимга олиб борувчи омилларга оид тамойилларни аниқлашда ёзувчи-давр-бадиий қаҳрамон триосининг ўрнини белгилаш; мумтоз адабиётда ҳаёт-мамот муаммоси талқинининг илмий-эстетик илдизларини ёритиш; шахс фожиасининг юзага келишида инсон табиатидаги ожизликлар, чигал инсоний қисматлар, ижтимоий сабаблар ортида пайдо бўлган руҳий пўртаналарни кўрсатиш, суицидлик ҳодисаси – эгоистик-аномик худкушликнинг миллий адабиётдаги ифодасини ёритиш; падаркушлик муаммосини юзага келтирган ижтимоий-психологик асосларнинг бадиий адабиётдаги ифодасини ёритиш орқали ижод назариясига оид илмий-назарий умумлаштирмалар чиқариш; бадиий адабиётда инсоннинг ўлимга ва ҳаётга муносабати қай ҳолда ёритилганлигини тадқиқ қилиш орқали танатология ва адабиётшунослик ўртасидаги муштаракликни ХХ аср ўзбек адабиётига хос умумий ва хусусий ҳолатлар асосида илмий далиллаш; Тадқиқотнинг объекти. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Меҳробдан чаён”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб”, О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё”, Тоғай Муроднинг “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” каби романлари тадқиқотнинг асосий объектлари қилиб олинган бўлса, ХХ аср ўзбек адабиётида жиддий ҳодиса бўлган ҳаёт ва ўлим масалалари бадиий 10 тадқиқ этилган асарлар: Абдулла Қаҳҳорнинг ўлим мотиви акс этган ҳикоялари, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи, “Қурбони жаҳолат”, “Доктор Муҳаммадиёр” ҳикоялари, Фитратнинг “Мунозара”, “Ҳинд сайёҳи баёноти” публицистик асарлари, “Қиёмат” ҳикояси, Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Сабо ва Самандар” романлари, Қўчқор Норқобилнинг “Дарё ортидаги йиғи”, Назар Эшонқулнинг “Уруш одамлари” қиссалари, Назар Эшонқулнинг “Тобут”, “Очилмаган эшик”, “Шамолни тутиб бўлмайди”, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Жимжитхонага йўл”, Саид Аҳмаднинг “Сағана”, Зулфия Қуролбой қизининг “О, ҳаёт”, “Ҳилола”, “Ҳолиқ амаки”, “Аёл” каби ҳикоялари танлаб олинди. Юқорида тилга олинган асарлар ҳақида яратилган тадқиқот, рисола ва мақолалардан ёрдамчи манба сифатида фойдаланилди. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling