Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Ўтган асрнинг 40-йилларида бир қатор мамлакатларда электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) кашф этилиб, уларнинг дастлабкилари амалий синовлардан ўтказилди. ЭҲМ нинг кашф этилиши инсонгагина хос бўлган ақлий фаолият жараёнининг кўп қисмини, хусусан, узлуксиз равишда такрорланиб туриши лозим бўлган ақлий жараёнларни ва айниқса бошқариш (кибернетика) га оид фаолиятни машиналар ихтиёрига ўтказиш ғоясини пайдо этди. Педагогикада бу ғоя “дастурланган ўқитиш” методининг пайдо бўлишида ифода топди.
Ушбу метод асосчиларидан бири – америкалик педагог У. Шрам унинг хусусиятлари-ни қуйидагидек тартибда санаб ўтганди: “Дастурланган ўқитиш – бу автоматик репетитор бўлиб, у талабани: 1) мантиқий ўзаро боғлиқ қисқа қадамлар орқали; 2) деярли хато қилдир-масдан; 3) тўғри жавоб беришга йўллайди; 4) ўз ўрнида баҳоланиб мустаҳкамланиши нати-жасида; 5) ўқитиш мақсадларини белгиловчи аниқ жавобларга кетма-кет равишда яқинлаш-тириб боради”. Дастурланган ўқитиш методига хос бу хусусиятлар уни педагогик техноло-гияларнинг дастлабки кўриниши деб қараш учун асос бўлиб хизмат қилади.. Зеро, педагогик технология ҳам яхлит ва тугал кибернетик тизим бўлиб, у ўқув мақ-садларининг аниқ белгиланганлиги, якуний натижага эришишнинг кафолатланганлиги, ўқув жараёнининг такрорланувчан бўлишлигининг кафолатланганлиги, тезкор қайтувчан алоқа-нинг ўрнатилганлиги билан характерланади. Педагогик технологиялар фанини ўзлаштирган мутахассиснинг вазифаси юқорида санаб ўтилган хусусиятларга эга бўлган технологиялар-ни лойиҳалашдан иборатдир. Бу ерда педагогик технологиянинг яхлит ва тугал тизим ҳолати дейилганда, ўқув мақ-садларини аниқлаш ва ўқув жараёнида амалга ошириладиган ҳаракатларни қадам-бақадам лойиҳалашдан тортиб, то лойиҳаланаётган ўқитиш тартибининг самарадорлигини текшириб, уни синовдан ўтказиб, оммалаштиришга қадар бўлган жараён тушунилади. Педагогик технологияларда ўқув мақсадлари дейилганда, анъанавий ўқитишдагидек машғулотни ўтказишдан ўқитувчининг: ўргатаман, тушунтираман, кўрсатаман, ҳикоя қила-ман, ташхислайман, таништираман, қизиқиш уйғотаман каби мақсадлари билан бирга, янги-часига, яна, машғулот сўнгида ўқувчилар эришишлари шарт бўлган: номлайди, санайди, тас-нифлайди, танлайди, тизимлайди, баҳолайди, лойиҳалайди каби аниқ натижалар ҳам мақсад қилиб белгиланади. Ўқув мақсадлари одатда ўқувчилар ўртасида тарқатиладиган топшириқ-лар ёки вазифалар кўринишида бўлади. Ўқув мақсадларига эришишни ўқитиш усуллари ва воситалари билан бирга яна – ўқиш усуллари ва воситалари кафолатлайди.Машғулотни ўтказиш учун танланган ёки ишлаб чи-қилган бундай ўқиш усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланиш тартиби ва улардан фой-даланиш учун сарфланадиган вақт қатъийлаштирилса, уларни худди шу тартиб ва вақт мо-байнида шунга ўхшаш бошқа жойларда ва бошқа ўқитувчилар томонидан ҳам қўллайвериш ва дастлабки натижаларга эришавериш мумкин. Бундай жараён яратилган педагогик техно-логиянинг такрорланувчанлиги хусусиятини белгилайди. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling