Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Конткест. Буюк педагог А.С. Макаренко ўтган асрнинг 30-йилларида бундай деган эди: «Бизнинг педагогик ишлаб чиқаришимиз ҳеч қачон технологик мантиқ асосида қурил-маган, балки у ахлоқий ваъзхонликка асосланган. Айнан шунинг учун ҳам технологик жа-раён, меҳнат операцияларини ҳисобга олиш.., ёрдамчи ускуналар, меъёрлаш, қўйимлар, яроқсиз маҳсулотлар бўлими каби ишлаб чиқаришга хос бўлган муҳим бўғинлар унда ўзи-дан-ўзи иштироксиз қолмоқда».
Шунга ўхшаш тараққийпаравар фикрларга муносиб муносабат билдириш йўлида жами-ятда ўқитиш жараёнини технологиялаштиришга йўналтирилган шиддатли ҳаракат ва педаго-гика фанида «таълим технологияси» (инглизчада: ан Едикатионал течнологу) ва «педагогик технология» тушунчалари пайдо этди. Шундан бошлаб бу муҳим илмий тушунча ўзининг ҳа-қиқий ривожланиш йўлига кирди. Педагогик технологияларни яратишни ХХ асрнинг 50-йилларида америкалик педагог олимлар (Б. Блум, Д. Кратвол, Н. Гронлунд, Ж. Кэррол, Ж. Контекст, Л. Андерсен ва б.) бошлаб беришди. 1961 йилдан АҚШ да «Педагогик технология», 1964 йилдан Англияда «Педагогик тех-нология ва ўқув жараёни», 1965 йилдан Японияда «Педагогик технология», 1971 йилдан Италияда шу номдаги журналлар чиқа бошлади. 1971 йилдан бошлаб ЮНЕСКО таълим бў-йича халқаро бюронинг «Педагогик технологиялар» бюллетенини чиқариб келмоқда. 1997 йилдан бошлаб Россия Федерациясида «Мактаб технологиялари» журнали нашр этиб келинмоқда. Таълим тизимида “Педагогик технология” иборасининг ўша пайтлардаги “социалистик лагерь” мамалкатларида эмас, балки АҚШ да пайдо бўлганлигини рус педагоглари қуйида-гича изоҳлашади: 1) «ўқитиш технология» сини талқиқ этувчи фан – дидактика қоидаларининг кўпгина мамлакатларда, хусусан АҚШда оммалашмаганлиги; 2) дидактика қоидаларининг фақат ҳар хил ғояларни олға сураверишлиги, шу туфайли конструктивликдан йироқ юрганлиги билан замон талабларидан ортда қолиб юрганлиги; 3) ХХ асрнинг 60-йилларида таълим тизимига техниканинг - ўргатувчи машиналарнинг кириб келганлиги. Мутахассислар “педагогик технология” тушунчасининг ривожланишини уч босқичга бўлиб ўрганиш лозим деб ҳисоблайдилар: дастлаб, ўқитиш жараёнини фақат ўқитувчининг ўзи олиб борган. Бу ерда «инсон тажрибаси ўқитиш технологияси функциясини бажарган» (Н.Ф.Тализина); кейин, ўқитувчига ёрдам берувчи турли дидактик материаллар, дарслик ва қўллан-малар вужудга кела бошлади. Ўқитиш технологияси мазмунида туб ўзгаришлар содир бўлди; учинчи босқичда ўқитиш технологияси мазмунан бойиди, яъни ўқитувчи ва талаба-лар учун юқоридагилар қаторига техник воситалар, яъни ўргатувчи машиналар қўшилди. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling