Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet22/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

НАЗОРАТНИНГ ЖОРИЙ, ОРАЛИҚ
ВА ЯКУНИЙ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА
ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ ДАРЖАЛАРИНИ
АНИҚЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ТОПШИРИҚЛАР


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети

................................ компетенцияларни аниқлаш” бўйича топшириқ № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва


6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъмин-ласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.


Контекст. Педагогик технологияларни яратиш, яъни ўқув жараёнини ишлаб чиқариш жараёни каби такрорланувчан характерга эга бўлишини таъминлашга оид дастлабки илмий изланишлар ўтган асрнинг 50-йилларида америкалик педагог олимлар томонидан олиб бо-рилган. Хусусан, «ўқитиш технологияси» ибораси илк бор америкалик олим Б. Скиннер то-монидан ишлатилган. У: «ўқитиш технологияси – психология фани ютуқларининг педагогик амалиётда қўлланиши демакдир», – деб айтган.
Ҳозирги кунда «Педагогик технологиялар» тушунчасига ҳар хил мутахассислар томо-нидан берилган кўплаб шаклдаги таърифлар мавжуд. Ушбу тушунчанинг таърифидаги маънонинг турличалиги, асосан, устида гап бораётган педагогик технологиянинг айнан қан-дай шароит учун мўлжалланганлиги (фалсафий асоси, тадбиқ жойи, ўқувчига кўрсатила-диган таъсир тури, ўқитиш усулла-ри, методлари, воситалари) билан боғлиқ. Масалан:
ЮНЕСКО таърифи (1998 й.): «Педагогик технология – ўз олдига таълим шаклларини мақбуллаштириш вазифасини қўювчи, инсонга хос ҳамда техник ресурслар ва уларнинг ўзаро фаолиятини ҳисобга олган ҳолда таълим бериш ва таҳсил олиш жараёнини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир».
Ўзбек педагог олимлари таърифи (2008 й.): «Педагогик технология – таълим олувчи шахсига йўналтирилган, демократик ҳамда такрорланувчан ўқиш натижаларини кафолатлай-диган таълим жараёнини лойиҳалаш, моделлаштириш, амалга ошириш ва баҳолашнинг ти-зимий методидир».
«Педагогик технологиялар» тушунчасига берилган кўплаб таърифлар умумлаштирилса, унинг қуйидагидек таърифи пайдо бўлади: Педагогик технология, бу – муайян шароитларда ўқитиш воситалари ёрдамида педагогнинг таҳсил олувчиларга кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва олдиндан белгилаб қўйилган ижтимоий си-фатларни жадал суратларда шакллантирувчи жараёндир.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 1997 йил 29 августда бўлиб ўтган сессия-сида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларда Республикамизда ҳукм суриб келаётган таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиб, уни жаҳон таълим стандартларига мувофиқлаштириш учун педагогик технология-ларни кенг кўламда жорий этиш, «ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш» зарурлиги уқдирилган.
Авваллари тазъйиқда бўлган тест усулининг Республикамизда давлат аҳамиятидаги ма-сала даражасига кўтарилганлиги, хусусан, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 март-даги қарорига биноан Республикамиз олий ўқув юртларига қабулнинг тест усулида жорий этилиши педагогик технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш йўлидаги дастлабки қадам ҳисобланади.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling