Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Баҳолаш жараёнида учрайдиган баъзи хатоликлар


Download 0.65 Mb.
bet18/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Баҳолаш жараёнида учрайдиган баъзи хатоликлар. Таълим бе-рувчининг шахсий қарашлари билан боғлиқ равишда баҳолашда бир қатор хато ҳукм суриб юради.


Хайрихоҳлик хатоси. Агар таълим берувчи бирор таълим олув-чига нисбатан ҳайрихоҳлик билан қараса, бу баҳонинг бироз юқори-роқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Юқори талаб қўйиш хатоси. Агар таълим берувчи ўзига нисба-тан юқори талаблар қўйса ва худди шундай юқори даражадаги талаб-ларни таълим олувчиларга нисбатан қўлласа, бундай ҳол баҳонинг бироз пастроқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Ўртача баҳо бериш хатоси. Бу хато таълим олувчиларнинг нати-жалари ўртача баҳоланишини билдиради. Бунинг сабаблари таълим берувчининг ўта яхши ёки ўта ёмон баҳо беришдан қўрқиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўз фикрини ўзгартирмаслик хатоси. Таълим берувчи ўзининг биринчи фикрини ўзгартиришни хоҳламаслиги туфайли, у ўз назора-тининг натижаларини ўзгаришсиз қолдиради. Бир марта содир бўлган воқеа туфайли таълим берувчида бирор таълим олувчи тўғрисида қол-ган ижобий ёки салбий таассурот, кейинчалик бу таълим олувчининг шахсиятига оид барча бошқа хусусиятларига эътибор бермаслигига олиб келади.
Ёқтирмаслик хатоси. Бирор таълим олувчини ёқтирмаслик ёки унга нисбатан салбий фикрда бўлиши туфайли таълим берувчи таъ-лим олувчига ёмон баҳо қўяди. Бу хато «Ҳайрихоҳлик хатоси»нинг аксидир.


Таълим берувчининг баҳолашдаги хатолари олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак.
Баҳолаш мезонларини аниқ ишлаб чиқиш ва уларни тўғри танлаш бўйича:

  • Назорат варағини ишлаб чиқиш.

  • Баҳоловчининг бир эмас, балки иккита бўлиши.

  • Баҳолаш усулларини тўғри танлаш.

  • Самарали баҳолаш тизимини қўллаш.

  • Баҳолаш топшириқларини ва уларга жавобларни имкони борича ёзма равишда ўтказиш ва расмийлаштириш.

Баҳолашда учрайдиган хатоларнинг олдини олиш учун риоя қи-линиши мақсадга мувофиқ бўлган қоидалар:

  • Баҳолашдан олдин таълим олувчилар билан талабалар бирга-ликда ва баҳо мезонларини муҳокама қилиб олишлари лозим.

  • Баҳо мезонларга мувофиқ қўйилгач, у таълим олувчиларга маъ-лум қилиниши лозим.

  • Таълим берувчи таълим олувчи билан биргаликда олинган ба-ҳоларнинг натижаларини ва йўл қўйилган хатоларни муҳокама қи-лишлари ҳамда уларнинг сабабларини аниқлашлари лозим. Улар хато-ларнинг такрорланмаслиги чора-тадбирларини белгилаб олишлари лозим.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling