Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet17/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Ҳаққонийлик (объективлилик). Бир хилдаги таълим олувчи-ларга берилган бир хил топшириқ ва тестлар бўйича ҳар хил таълим берувчилар томонидан бир хил баҳо берилган ҳоллардагина бундай топшириқ ва тест ҳаққоний ҳисобланади. Бу ҳаққонийлик ҳар хил вақтларда берилган баҳолар учун ҳам тааллуқлидир. Ушбу мезонлар кўпинча марказлашган ҳолатда, ўтказиладиган ялпи «расмий тестлар» пайтида амалга оширилади, холос. Таълим берувчи томонидан тузил-ган тестлар эса одатда мазкур талабларни бажармайди.
Баҳолаш тизими ўқув мақсадларига мос бўлиши, шунингдек ба-ҳолаш шарт-шароитлари ва мақсадлари билан ўқувчилар олдиндан танишган бўлишлари лозим. Таълим олувчиларга бир хил мураккаб-ликдаги ва ҳажмдаги топшириқлар берилиши керак.


Ишончлилик. Натижаларни баҳолаш мобайиида ҳар хил усул-лардан фойдаланиш мумкин. Лекин, бу усулларни танлашга қўйила-диган асосий шарт ишончлилик ҳисобланади. Услуб ишончли бўлиши учун баҳолаш асосли ва аниқ маълумотларга асосланган бўлиши за-рур. Бунда топшириқ ёки тестнинг ўрганиш мақсадларини назорат қилишга йўналтирилганлиги қанчалик ишончли эканлилиги назарда тутилади.
Баҳолаш ишончли бўлиши учуи таълим олувчиларда бир-бирига ўхшаш, аммо ҳар хил шароитларда баҳолаш ўтказилганда, натижала-ри бир хил бўлиши керак. Баҳолаш методининг ишончлилиги турли методларнинг иатижалари билан таққослаш орқали аниқланади. Баҳолаш тизими ишончли бўлиши учун – турли экспертлар ёрдамида турли вақтларда, баҳолаш ўтказилганда, унинг иатижалари бир-бири-га ўхшаш бўлиши керак.
Баҳолаш ишончлилигининг иккита томони бор:

  1. Баҳолаш усулининг ишончлилиги. Агар фойдаланилаётган баҳолаш усулининг ишончлилиги юқори бўлса, талабанинг ўзлаш-тириш даражаси баҳолашнинг ҳар хил усулларидан фойдаланганда ҳам ўзгармай қолади (олинган натижалар бир хил, ўзгармас бўлади).

  2. Баҳолашнинг ўзлаштириш даражасини ҳособга олишига тегишли ишончлилиги. Таълим олувчининг ўзлаштириш даража-сини баҳолаш усулларининг ишончлилиги деб, баҳолаш бошқа жойда ва бошқа имтиҳон олувчи томонидан ўтказилганда ҳам, унинг бир хил бўлиши, ўзгармаслиги тушунилади.

Баҳолаш усулларининг ишончлилиги қуйидаги ҳолатларда кўп-роқ юқори даражада бўлади:
– ҳамма таълим олувчилар қўйилган талабни аниқ тушунса;
– баҳолаш шартлари олдиндан маълум қилинса ва унга тўлиқ ри-оя қилинса;
– ҳамма натижалар баҳолашнинг олдиндан келишилган мезонла-рига тўла асосланган бўлса;
– тасодифий хатоларни камайтириш мақсадида мос баҳолаш тур-лари қўлланилса.


Қулайлик. Баҳолаш тизими ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўқув ва ишлаб чиқариш стандартларига мос бўлиши, мураккаб бўлмаслиги, пазорат ўтказувчи ва таълим олувчи учун қулай бўлиши лозим. Баҳолашни ўтказишда имкон қадар компьютерлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Топшириқ ёки тест пайтида балл бериладиган бўлса, балл бериш ўрганиш мақсадларини назорат қилишга мослаштирилган бўлиши ло-зим. Бунда мавзунинг муҳимроқ бўлган қисмларига унчалик муҳим бўлмаган қисмларига нисбатан кўпроқ балл бериш керак бўлади.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling