Умумлаштирувчи баҳолашни ўтказишда қуйидагиларга эъти-бор бериш лозим:
Таълим олувчи умумлаштирувчи баҳолаш нима учун ўтказили-ши ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. Бу уни баҳолашга тайёр-гарлик кўришга олиб келади.
Баҳолашни ўтказиш шартлари унга жиддий ёндашишига, диқ-қатни чалғитадиган ёки тасодифий узилишлардан ўзини четга олиш-га ҳамда таълим олувчига ўз қобилиятини намойиш қилишига имкон беради.
Баҳолаш ўтказиш шароитида ўқувчи ўзини эркин тутиши ва но-хушлик ҳис қилмаслигига имконият яратиш керак.
Баҳоловчи ва таълим олувчи баҳолаш нима бериши, у қачон, ким томонидан ва қандай ўтказилишини билишлари муҳим аҳамиятга эга.
Қўйилган баҳо ўқув натижасиии тушуниш ва уни мужассам-лаштириш учун аҳамиятлидир.
Таълим олувчи олдиндан белгиланган натижалар мезони ёрда-мида баҳоланиши лозим.
Режалаштирилмаган баҳолашни ўгказиш мақсадга мувофиқ эмас.
БАҲОЛАШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
Баҳолаш тамойиллари. Билимларни текшириш ва баҳолаш му-айян дидактик талабларга жавоб бериши керак. Текшириш ва назорат қилиш системали, доимий тарзда бўлиши шарт. Бу талабга риоя этил-маса, таълим олувчиларнинг ўқишга нисбатан муносабати ёмонлаша-ди, билимларнинг сифатига салбий таъсир қилади.
Билимларни баҳолаш индивидуал характерга эгадир. Ҳар бир таъ-лим олувчи уиинг қайси билимлари, кўникма ва малакалари баҳола-наётганини билиши керак. Таълим берувчининг саволларига ва вази-фаларига жавоб беришга тайёрлик ҳолати билимларни текшириш ва баҳолаш ўқув жараёнининг муҳим бир бўлагига, унинг таркибий қис-мига айланган тақдирдагина рўй беради.
Таълим олувчининг билимлари, кўникма ва малакалари давлат ўқув режаларининг бажарилиши нуқтаи назаридан текширилади ва баҳоланади.
Таълим олувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини тек-шириш шакллари турличадир. Баъзан таълим берувчи билимлар-ни текширишнинг узоқ вақт мобайнида бир хилдаги усулларини қўллай-ди. Унда сўраш, савол бериш, баҳони изоҳлаш соҳасида муайян одат пайдо бўлади. Таълим олувчилар бундай текширишга мослашиб кета-дилар, ўқитувчининг қай тарзда сўраши уларга олдиндан маълум бўлади. Улар фақат таълим берувчи учун, уни қаноатлантириш учун жавоб бера бошлайдилар.
Қуйидаги бешта асосий тамойил баҳолаш тизими самарадордиги-нинг пойдевори ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |