Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet31/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Собиқ Шўролар Иттифоқи даври (1917 – 1991 йй.) да ўқув мақсадларига эришилганлик даражаларини аниқлаш воситаларидан бири – тестлар (ингл.: тест – синов) га «буржуа» педагогикасининг «идеалистик, механистик ва илмий асосланмаган» элементи деб қаралган ва ўқиш-ўқитиш жараёнида тестларлардан фойдаланиш 1936 йилдан бошлаб расман таъқиқлаб қўйилган. Ушбу Иттифоқда педагогик жараённи уюштиришда фақат ХХ асрнинг 80-йилларига келиб мурожаат қилина бошланди.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимида ўқувчи ва талабалар билимини баҳо-лашда рейтинг тизими жорий қилинган йил (1993) дан бошлаб тестлардан унумли фойда-ланиб келинмоқда.
Талабаларнинг билим даражасини текшириш мақсадида тестлар илк бор 1864 йилда Буюк Британия олими Ж. Фишер томонидан қўлланган.
Тест синовларининг назарий асосларини кейинроқ инглиз психологи Ф. Гамелтон иш-лаб чиққан. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида тест синовларига талабаларнинг ўқув қоби-лиятларини баҳолаш воситаси сифатида қараш кучайди.
Америкалик психолог Э. Торндайк (1874 – 1949) тест синовлари тадбиғи кўламини ан-чага кенгайтирди. Тест тузувчилар турли одамларда таъсирга реакция вақти бир хил эмас-лигини аниқладилар. Тест тузувчилар олдида одамларнинг ақлий қобилиятларини чуқурроқ ўрганиш ва улардаги қобилиятлар даражаларини аниқлаш имконини берувчи тестлар яратиш масаласи пайдо бўлди.
Ч. Грин ўзининг «Янги турдаги тест» (1926) номли монографиясида ўша пайтдаги тест-ларнинг афзалликлари ва камчиликларини таҳлил қилиб, ўқиш-ўқитиш жараёнларини уюш-тиришда тестлардан унумли фойдаланиш бўйича бир қанча қимматли тавсиялар берди.
Ч. Рассел тест синовларининг натижаларини ўрганишни давом эттириб, тест синовла-рининг мақсади талабалар билимини баҳолаш ёки уларнинг ақлий ривожланиши даражасини аниқлаш билан чекланмаслигини, қуйидаги ҳолларда ҳам тестлардан жуда унумли фойдала-ниш мумкинлигини аниқлади:
– фанни айнан қайси материалдан бошлаб ўрганиш зарурлигини таъминлашда;

  • талабаларни гурухларга тақсимлашда;

  • ўқитиш жараёнида содир бўладиган қийинчиликларни олдиндан аниқлашда;

  • мамлакатнинг турли ноҳияларидаги ўқув юртларида маълум ёшдаги талабаларнинг ютуқларини таққослашда.

Тест синовлари ўтилган дарсларни ўзлаштириш даражаси, ўрганилиши лозим бўлган дарс ҳажми тўғрисида ўқитувчини зарур маълумотлар билан таъминлашнинг ва ўқитувчига ўқитиш услубини танлашда ёрдам беришнинг ишончли воситаси ҳисобланади.Педагогик тестлар инсоният тафаккури эришган муваффақиятлардан бири бўлиб, таъ-лим жараёнининг самарадорлигини оширади.
Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов

Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти


Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____

Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling