Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet29/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Педагогик технологиялар уларни лойиҳалаш учун қабул қилинган педаго-гик талабларнинг паст-баландлигига қараб ҳар хил савияда ҳукм суради:

  • тушунтириш ва кўрсатишга асослантирилган анъанавий ўқитиш;

  • репродуктив савияда ўқитиш;

  • таҳсил олувчиларнинг изланувчилик ва ижодкорлик қобилиятларини ривожланти-ришга йўналтирилган продуктив (маҳсулдор) савияда ўқитиш.

Ўқитишнинг анъанавий усулида таҳсил олувчиларнинг ўзлаштириши сифати: оз миқ-дорда 86% – 100%, яна бир оз миқдорда 71% – 85%, кўпроқ 55% – 70%. 55% дан кам миқ-дорда ўзлаштириш ҳолати ҳам мавжуд. Бунинг сабаби ўқув ахбороти ўқитувчидан талабага ноаниқ мақсадлар бўйича ўтказилади, асосан эскирган материал ўрганилади; жамиятнинг эртанги кунда олдинга силжишини таъминловчи ижтимоий-педагогик илдамлашишга йўнал-тирилган ўқув жараёнига эътибор кам ажратилади. Билимлар талабага «тайёр» ҳолда тақдим этилади, педагог ўқув материалини тушунтиради ва ҳар хил воситалар билан унинг талабалар томонидан идрок этилишини, англанилишини, эсда сақлаб қолинишини ташкил этади.
Репродуктив (такрорланувчан) савияда ўқитишда ҳар бир таҳсил олувчининг 71% дан кам бўлмаган миқдорда ўзлаштиришига эришилади. Сабаби, ўқитиш жараёни такрорланув-чанлиги кафолатланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилган инновацияларга ва та-комиллаштиришларга таянтирилади. Бу ерда ўқитишга технологик ёндашув, энг аввало, маш-ғулотларнинг аниқ ва ягона маъноли мақсадларини ва вазифаларини ташхисловчи конструк-тив схеманинг мавжудлигида ифодаланиб туради. Ўқув ахборотини тақдим этиш, ҳаракат усул-ларини шакллантириш намуна бўйича амалга оширилади.
Продуктив (маҳсулдор) савияда ўқитишда ҳар бир таҳсил олувчининг 86% дан кам бўлмаган миқдорда ўзлаштиришига эришилади. Бунинг сабаби – ўқув жараёни тизимли ён-дашув асосида қайта шакллантирилади, талабаларнинг маҳсулдор ҳамда изланишли-ижодий ўқув-билув (таҳсил) фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган инновация ва трансформа-циялардан кенг фойдаланилади. Ўқув жараёнини такомиллаштириш иши педагогик психо-логия тавсиялари асосида амалга оширилади. Компьютердан, «Интернет» ва фаннинг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда таҳсил олувчиларда мустақил тарзда янги билимларни ва уларни янгича шароитларга тадбиқ этиш тажрибаси шакллантирилади.
Фан бўйича эталон-мақсадлар тизими таркиби ўқитиш жараёнини унинг қайси бир са-вияда олиб борилажаги билан боғлиқ. Масалан, анъанавий ўқитиш қатор камчиликларга эга бўлса-да, лекин уни амалга ошириш арзонга тушади; маҳсулдор савияда ўқитиш ўзининг амалга оширилиши учун катта харажатлар талаб этади.
Педагогик технологиялари ривожланган давлатларда ўқитиш жараёнини, асосан, ре-продуктив савияда уюштиришга эришилган.
Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов

Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling