Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛОВАЛАР МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ПЕДАГОГИК БАҲОЛАШ
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ПЕДАГОГИК БАҲОЛАШ (ПЕДАГОГИК КВАЛИМЕТРИЯ) ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ Ўқув мақсадлари. Ўқув мақсадлари таълим жараёни охири-да кутилаётган натижанинг ёзма тавсифидан иборат. Маълумки, жонли таълим жараёнида икки томон: таълим олувчи ва таълим берувчи иштирок этади. Таълим олувчилар – булар ўрганувчи ўқувчи, талаба ёки тингловчилардир. Таълим берувчилар эса – ўргатувчи, ўқитувчи ёки усталардир. Ўқув мақсадлари таълим жараёни иштирокчиларининг қайси бири томомидан қаралишига қараб, ўрганиш ва ўргатиш мақсадларига ажратилади. Анъанавий таълимда одатда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифо-даланади Масалан: “Ўқувчиларга қўлда сувоқ қилиш усулларини ўргатиш”. Бунда педагог томонидан мақсаднинг қўйилиши унинг ўз фаолиятига қаратилган бўлиб, бу билан таълим жараёнининг аниқ мақсадларига эришилганлигини аниқлаб бўлмайди. Чунки, таълим жараёни натижасида, таълим берувчи, яъни ўргатувчи-нинг нимага эришгани эмас, балки таълим таълим олувчи, яъни ўрганувчининг нимага эришгани муҳим бўлгани учун, келгусида ўқув мақсадлари деганда ўрганиш мақсадларини тушунамиз. Замонавий ўқув мақсадларини қўйиш услуби ўзига хос хусу-сиятга эга. Бу шундан иборатки, ўқув мақсадлари (ўқув вазифа-лари деб ҳам аталади) ўқувчилар ҳаракатида ифодаланадиган ва аниқ кўринадиган, ҳамда ўлчанадиган натижалар орқали белги-ланади. Ўқув мақсадларини ўлчаш, аниқлаш, ўқитишни қайта такрорлаш имконига эга бўлиш учун ҳар бир мақсадга эришиш мезонини билиш керак, яьни таълим мақсади шундай қўйилиши керакки, унга эришганлик ҳақида аниқ хулоса чиқариш мумкин бўлсин. Ўқув мақсадлари, бу – муайян таълим жараёни якунида таъ-лим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, ҳатту-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқни белгилайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ўқув мақсадлари олдиндан кўзланган якуний натижалар тавсифидир. Уни тўғри танлаш таъ-лим жараёни учун ўта муҳимдир. Буни қуйидаги ибора ёрдамида яхшироқ тушунса бўлади: “Қаерга боришни, охирги манзилни билмасдан туриб сафарга отланишдан ҳеч қандай маъно ва наф йўқ”. Назарий дарс ва амалий машғулот аниқ мақсадга йўналтирил-ган ўқув жараёнларидир. Ҳар қандай дарс, олдиндан белгиланган муайян ўқув натижаларига эришиш мақсадида олиб борилади. Аг-ар дарснинг мақсадлари аниқланмасдан ўтказилса, у ҳолда унинг мазмуни ва дидактик тузилиши у ёки бу даражада тасодифга боғ-лиқ бўлади. Бу эса ўз навбатида “аравани қуруқ олиб қочишга қочиш” га олиб келади. Назарий дарс ва амалий машғулотларнинг мақсад-лари, аниқ бўлган тақдирдагина, уларнинг мазмунини белгилаш ва уларни дидактик нуқтаи назардан ишлаб чиқишга киришиш мум-кин. Шу боис, ҳар бир касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, амалиёт ва ишлаб чиқариш устаси учун ўқув мақсадларини билиш, тўғри қўя олиш ва танлаш кўникмаларига эга бўлиш – таълим жараёни-да жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир назарий дарс ва амалий машғулотнинг ўқув мақсад-лари олдиндан аниқланиши лозим. Аниқланган ўқув мақсадлари, дарс мазмуни бўйича қайси назарий материалларни танлаш, уни ўтказиш бўйича қандай методик ва дидактик ресурслардан фой-даланиш лозимлигини белгилаб беради. Шундай қилиб, ҳар қан-дай таълим жараёнида ўқув мақсадлари таълим мазмуни, методлари ва воситаларини белгилар экан. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling