Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахс фаолиятининг когнитив, психомоторик ва аффектив со- ҳалари бўйича ўқув мақсадлари.
- Когнитив соҳага тегишли ўқув мақсадлари.
Аниқ мақсадлар. Аниқ мақсаддар энг кичик кўламдаги таълим жараёнига тааллуқли бўлиб, унинг мазмуни ўз навбатида умумий мақ-садлардан келиб чиқади. Масалан, бирон бир дарснинг мақсади, фан-даги бирорта бўлимнинг ўқув мақсади. Аниқ мақсадлар аниқ ифода этилганлиги туфайли таълим жараёнида муҳим ўрин тутади. Улар би-рон бир мавзуга ёки бирор бир бўлимга оид дарс, амалий машғулот бўйича ўлчаниши мумкин бўлган аниқ якуний билим, кўникма, мала-ка ва хулқни ифодалайди. Шунинг учун уларни ифодалашда, мақсад-лар билан бирга, уларга эришиш кўрсаткичларини, баҳолаш мезонла-рини ва бу натажаларга эришиш учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар (асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа зарурий восита-лар) тавсифини бериш ҳам лозим бўлади. Аниқ мақсадлар одатда таъ-лим муассасалари ўқитувчилари ва усталари томонидан ишлаб чиқи-лади. Шунингдек, бу мақсадлар юқорида турган мутасадди таълим муассасалари, илмий-методик кенгашлар томонидан иш чиқилиши ва амалиётга тадбиқ қилиниши мумкин.
Шахс фаолиятининг когнитив, психомоторик ва аффектив со-ҳалари бўйича ўқув мақсадлари. Шахс фаолияти соҳаларига боғлиқ равишда аниқ ўқув мақсадлари уч хил бўлади: когнитив (назарий билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ) соҳа ўқув мақсадлари, психомоторик (амалий ҳатту-ҳаракатларни ўзлаштириш билан боғлиқ) соҳа ўқув мақсадлари, аффектив (ҳулқ, ўзини тутиш, атроф муҳитга ва теварак атроф-дагиларга муносабатнинг шаклланиши ва қадриятларни ўзлаштириш билан боғлиқ) соҳа ўқув мақсадлари. Когнитив соҳага тегишли ўқув мақсадлари. Когнитив соҳага тегишли ўқув мақсадларини ифодалашда педагоглар кўпроқ 1956 йил-да Америка педагоги Бенжамин Блум таклиф қилган ўқув мақсадла-ри таксономиясидан1 ўрин олган (1 – билиш, 2 – тушуниш, 3 – қўл-лаш, 4 – таҳлил қилиш, 5 – синтезлаш, 6 – баҳо бериш ва шуларнинг ҳар бири билан тенг кучли бўлган ақлий жараёнларни ифодаловчи) феъллардан фойдаланиб келишади. Шу ерда яна бир нарсани эслатиб ўтиб кетиш ўринлики, ХХ аср-нинг сўнгги йилларига қадар таълим муассасаларида ўқувчи ва тала-балар билимини баҳолашда Блум таксономиясидан қанчалик кенг кў-ламда фойдаланиб келинган бўлса, унинг мухолифлари-ю тарафдор-лари ҳам шунчалик миқдорда кўпайиб келди. Масалан, Блум таксоно-миясини 2000 йилда кескин танқид остига олган таниқли психолог Марцано билимларни ўзлаштириш жараёнининг одамларда мазкур так-сономиядагидек кечмаслигини айтди. Бироқ Блум таксономияси тарафдорларини бундай танқид эсан-киратиб қўймади. Чунки ўқиш жараёни амалиёти шу нарсани қатъий тасдиқлаган эдики, Блум таксономиясини қўллаган таълим муассаса-ларидаги ўқиш, мазкур таксономияни қўлламаган таълим муассасала-ридаги ўқишдан анча самаралироқ эди. Блум ғоясининг давомчилари, масалан, Лорин Андерсон ва унинг бир гуруҳ хамкасблари Марцано танқидида кўрсатилган камчилик-ларни ҳисобга олиб, Блум таксономиясини қайтадан ишлаб чиқдилар. Уларнинг эътирофича, фан тараққиёти ютуқлари олдида Блум так-сономиясининг эскириброқ қолгани аниқ. Лекин шунинг учун ундан воз кечиш педагогик технологияларда катта йўқотиш ҳисобланган бўларди. Яхшиси, кейинги йилларда психология фани эришган ютуқ-ларни ҳисобга олган ҳолда мазкур таксономияни замон талабларига жавоб бера оладиган ҳолатга келтириб қўйиш керак эди. Андерсон ва унинг ҳамкасбларининг фикрича, янги хабарни ўз-лаштириш жараёни шу жараённинг бошланишидан то якун топгунига қадар тўртта босқични босиб ўтади: 1. Хабардаги далилларни ўзлаштириш (яъни хабардаги луғатлар-га, таърифларга ва ўзига хос айрим қисмларга алоқадор маълумотлар-ни ўзлаштириш). 2. Хабардаги концепцияни ўзлаштириш (яъни хабарчининг ха-барчиларнинг қайси бир тоифасига мансублигига қараб ўзини ўшанга мувофиқлаштириш). 3. Хабардаги ғояни амалга ошириш йўлларини ўзлаштириш (яъ-ни хабардаги ғояни амалга оширишнинг ўша хабарда санаб ўтилган алгоритмларини, эвристикаларини, эмпирик усулларини, техник ус-куналарини ва улардан фойдаланиш йўлларини ўзлаштириш). 4. Хабар тарқатишда хабарчи қўллаган фикр юритиш ва уни бош-қариш жараёнини ўзлаштириш. Андерсон ва ҳамкасбларининг мулоҳазалари бўйича ушбу бос-қичларни Блум таксономияси шаклида тартиблаштириб чиқилса, қу-йидагидек жадвалга эга бўлинади (Блум-Андерсон таксономияси):
Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling