Ақлий амал
|
Изоҳи
|
Танишиш
|
Янги ахборотни хотирага жойлаш
|
Тушуниш
|
Аввал ўрганилган ўқув материали ёки тажриба асосида янги ахборотга аҳамият бахш этиш
|
Қўллаш
|
Ахборотнинг амалий аҳамиятини ўлчаш
|
Таҳлил қилиш
|
Ахборотни қисмларга ажратиш, қисмларнинг ях-литликка алоқадорликларини тавсифлаш
|
Баҳо бериш
|
Мезонлар ва стандартлар асосида ахборотга нис-батан муносабат билдириш
|
Яратиш
|
Янгича ечим пайдо қилиш учун хабар қисмлари-ни бошқачасига бирлаштириш, янгича структура компонентларини аниқлаш
|
Психомоторик соҳага тегишли ўкув мақсадлари. Мазкур ўқув мақсадлари амалий иш жараёнлари орқали ҳосил қилинадиган кўник-ма ва малакаларни эгаллашни кўзда тутади. Бунда психика орқали бошқариладиган мускул ҳаракатлари (моторик ҳаракатлар) амалга ошади. Амалий фаолият олиб бориш, мисол учун, бирор асбобни иш-лата олиш малакасига эга бўлиш психомоторик соҳага тегишли ўқув мақсадлари ҳисобланади. Ушбу ўрганиш соҳаси инсон мияси томони-дан бошқариладиган ҳаракатларни ифодалайди. Улар эса ўз навбати-да моторик (мускул ҳаракатлари билан боғлиқ) кўникмаларни талаб этади. Психомоторик ҳаракатлар оддий, ўрта ва комплекс ҳаракатлар-га ажратилиши мумкин.
Аффектив соҳага тегишли ўқув мақсадлари. Аффектив соҳага тегишли ўқув мақсадлари, шахснинг уни ўраб турган атроф муҳитга нисбатан муносабати, бошқа кишилар билан ўзаро муомаласи, ҳулқи, жамоат жойларида ўзини тутиши каби умуминсоний қадриятларни ўзлаштириши билан боғлиқ бўлган кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Уни аниқлашда маслак, манфаат, муносабат, қадрият, инти-зом, дунёқараш, хавфсизлик (хусусан, меҳнат хавфсизлиги) каби эмо-ционал ҳолатлардан келиб чиқилади.
Хулоса қилиб айтганда, ихтиёрий таълим жараёнииинг мақсади ўқув мақсадларининг ҳар уччала туридан иборат бўлади. Назарий дарсда кўпроқ когитив соҳага тегишли билимларни, амалий таъ-лимда эса кўпрок психомоторик соҳага тегишли кўникмаларни эгаллашга эътибор қаратиш лозим. Аффектив соҳага тегишли ўқув мақсадларига илгарилари унчалик эътибор берилмас эди. Шахс камо-лотига янгича назар билан қаралаётган ва катта эътибор берилаётган бугунги кунда бу соҳага тегишли ўқув мақсадлари ҳам нисбатан катта аҳамият касб этиб бормокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |