Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “тасдиқлайман”


Download 290.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana15.06.2023
Hajmi290.7 Kb.
#1479146
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
÷º¥ƒÆáa¿s öÇì äáßGpa¿ 17 08 22 ¥ìâ Äs¿aú¿ CompressPdf compressed




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ 

 
“ТАСДИҚЛАЙМАН” 
___________А.К.Киргизбаев 
2022 йил “___”______ 
 
 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ 
 
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ 
Билим соҳаси: 100000 – Таълим 
Таълим соҳаси: 110000 – Таълим 
Таълим йўналиши:  Барча бакалавриат таълим йўналишлари учун 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Фан/модул 
коди 
O'EYT104 
Ўқув йили 
2022-2023 
Семестр 
1-2 
Кредитлар 

Фан/модул тури 
Мажбурий 
Таълим тили 
Ўзбек/рус 
Ҳафтадаги дарс 
соатлари 

1. 
Фаннинг номи 
Аудитория 
машғулотлар
и (соат) 
Мустақил 
таълим 
(соат) 
Жами 
юклама 
(соат) 
Ўзбекистоннинг 
энг янги тарихи 
60 
60 
120 
2. 
I. Фаннинг мазмуни 
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга Ўзбекистоннинг 
мустақиллик 
йилларидаги 
тарихий 
воқеларларни, 
сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий, маданий ва ҳалқаро алоқаларига доир 
тарихий жараёнларни, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини 
англатиш, ривожланишнинг Харакатлар стратегияси, Тараққиёт 
Стратегияси, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс, таълим 
соҳасидаги ислоҳотлар, кадрлар айниқса, педагогик кадрлар 
тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар, 
камчиликлар, муаммолар ҳамда истиқболли режалар бўйича 
маълумотлар бериш. Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи 
фанини ўқитиш ёшлар, хусусан, талабалар сиёсий онги ва 
тафаккурини мустаҳкамлаш, уларнинг фуқаролик жамиятни 
шакллантириш жараёнларига даҳлдорлигини англатиш ва бугунги 
кунда юз бераётган муҳим ўзгаришлардан ҳабардор қилиш 
имкониятини беради. 
Фаннинг асосий вазифалари – ХХ аср охири ва ХХI бошларида 
Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган тарихий жараёнларнинг мазмун-
моҳиятини очиб бериш, мустақилликка эришиш арафасида 
мамлакатда юзага келган мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий 
вазият, мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳаёт, Янгиланаётган Ўзбекистонда 
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг истиқболини 
талабаларга 
тўлиқ 
тушунтириб 
бериш, 
уларни 
Ватанга 
садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялаш, таълим тизими ва кадрлар 
тайёрлаш масалалари бўйича керакли билим ҳамда кўникмаларни 
шакллантириш назарда тутилади. 
II. Назарий қисм (маъруза машғулотлари) 
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 
1-МОДУЛ. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. 
 



1-мавзу. Кириш. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув 
фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик 
тамойиллари. 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг мақсади
халқимизнинг ХХ аср 80-йиллари охиридан бугунги кунга қадар босиб 
ўтган тарихий жараёнлар, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, 
маданий ҳаётини холисона ўрганиш ва талабалар онгига
сингдиришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув 
муассасаларида тарих таълими соҳасидаги давлат сиёсати ва 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш масалалари. 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш ва ўрганиш тизимини қайта 
ташкил 
этиш. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М. 
Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси фанлар 
академияси ҳузурида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича 
жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори. 
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. “Ўзбекистоннинг энг 
янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фанни 
ўрганишнинг назарий-услубий асослари. Юксак интеллектуал 
салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни 
вояга етказишда энг янги тарихининг тутган ўрни. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни 
тарбиялашда тарих ва тарихий хотиранинг ўрни, сабоқлари 
тўғрисидаги фикрлари. ХХИ глобаллашув асрида таълим соҳасида 
мазкур фанни ўқитишдаги назарий-консептуал ёндашув ва илғор 
инновациялар. 

Download 290.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling