НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
______ А.К.Киргизбаев
2022 йил “___”________
КАСБИЙ СОҲАДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР
(инглиз тили)
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
100000 - Таълим
Таълим соҳаси: 110000 - Таълим
Таълим йўналиши: Мусиқа таълими - 60111300
Мактабгача таълим - 60110200
Фан/модуль коди
KSXT304
Ўқув йили
2022-2023
Семестр
1
Кредитлар
4
Фан/модуль тури
Танлов фан
Таълим тили
Ўзбек/рус
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
1
.
Фаннинг номи
Аудитория
машғулотлари
(соат)
Мустақил
таълим
(соат)
Жами
юклама
(соат)
Касбий соҳада хорижий
тиллар (инглиз тили)
60
60
120
2
.
I.
Фаннинг мазмуни.
Фанни ўқитишдан мақсад – бўлғуси мутахассисларда кундалик ҳаёти, илмий
ва касбий фаолиятида чет тилида эркин фойдаланувчи
мутахассисларни
тайёрлаш. Шу билан бирга, уларда ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш,
мустақил изланиш, билим ва кўникмаларини дарсдан ташқари, ОТМни
битирганларидан
кейин
ҳам
ривожлантириш
малакаларини
ҳамда
умумбашарий ва соҳага оид илмий мавзуларда мантиқий
фикрлаш
қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари:
– талабаларнинг нутқий (ўқиш, ёзиш,
тинглаб тушуниш, гапириш), тил
(лексик, грамматик), ижтимоий-маданий ва
прагматик компетенцияларини
ДТСи талабларига биноан ривожлантириш;
– илмий, касбий ва маиший фаолиятга боғлиқ мавзулар юзасидан оғзаки ва
ёзма равишда баён этиш кўникма
ва малакаларини ривожлантириш;
– умумбашарий ва миллий қадриятлар билан таништириш, маданиятлараро
бағрикенглик ва миллатлараро ҳамдўстлик ҳисларини сингдириш;
– илмий ва касбий фаолиятда қўлланиладиган
термин ва атамаларни
ўргатиш;
– талабаларнинг илмий ва соҳавий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда
мустақил ишларини ташкил этиш.
Фан бўйича
талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйида
келтирилган талаблар қўйилади. Давлат таълим стандартларига кўра чет тили
бўйича В2 даража битирувчилари тайёргарлиги даражасига қўйиладиган
талаблар асосида қуйидаги компетенцияларни эгаллаш кўзда тутилган.