9
жамоатчилик ўртасида олинган натижалар
етакчи олимлар иштирокида
муҳокама қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотда
тўпланган натижаларнинг илмий аҳамияти мактабгача таълим ташкилотла-
рида
тарбияланувчи
болаларнинг
коммуникатив
қобилиятларини
шакллантиришга оид назарий ҳамда методологик жиҳатдан янги маълумотлар
билан бойитилганлиги ва қўлга киритилган
натижалар ушбу муаммонинг
методологик асосларини такомиллашувига ва болалардаги коммуникатив
алоқаларни катталар билан ўрната олишлари билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти эса мактабгача
таълим ташкилотлари
тизимида психологик хизматни ташкил этишда, бошланғич синфга қабул қи-
лиш жараёнида болаларда ўқув фаолиятини ўзлаштириш учун юзага кела-
диган муаммоларни бартараф қилишда, коммуникатив қобилиятлар, ақлий-
интеллектуал жараёнларни ривожлантириш
самарадорлигини оширишда,
тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан
мактабгача таълим ташкилоти психологи, педагог тарбиячилар таълим-тарбия
жараёнида кенг фойдаланишлари билан амалий тайёргарлигини оширишда ўз
ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: