Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/50
Sana31.01.2024
Hajmi0.61 Mb.
#1828019
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
2.2-мажмуа-МУЛОКОТ

Назорат саволлари: 
1. Мулоқот деганда нимани тушунасиз? 
2. Мулоқот турлари ҳақида нималарни биласиз? 
3. Мулоқот муаммоси билан қайси олимлар кўпроқ шуғулланганлар? 
4. Мулоқотчанликни қандай тарбиялаш мумкин? 
5. Инсонлар билан суҳбатлашиш жараёнида бир неча кичик қоидаларга 
амал қилиши керак? 
6. Мулоқот жараёнида қандай психологик тўсиқлар мавжуд ? 
7. Мулоқотнинг нечта функцияси мавжуд ? 
 
Фойдаланиш учун тавсия этиладиган ўқув-услубий адабиётлар 
рўйхати 
1. Алимжонова З., Тўлаганов А.Н., Нутқ санъати.– Т., Фан, 2005. 
3. Бобоназарова Б. Нутқ санъати. –Т., ЎзДСИ, 2004 
4. Джулдиқараева Х. Нутқ санъати (Талаффуз техникаси).– Т., ЎзДСИ, 
2008. 
5. Жуманиёзов Р. Нутқий маҳорат (Нотиқ, нутқ, мантиқ). – Т., Адолат, 
2005. 
6. Жуманов И. Нутқ санъати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси, Т.,
2007. 
7. Қиличев Э., Қиличев Б.Э. Нотиқлик маданияти. Бухоро, 2005.
9. Қўнғуров Р., Бегматов Э., Тожиев Ё. Нотиқлик маданияти. Т.: 1992. 
10. Носирова А. Жонли сўз санъати асослари.– Т., 2003 
11. Нурмуҳаммедова Ў. Нутқ санъати. – Т., ЎзДСИ, 2008. 
12. Расулова А. Нутқ санъати. – Т., 2006. 
14. Саидов У. Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати. – Т.: Академия
2007. 
15. Хожиматова М. Нутқ санъати / –Т., Янги аср авлоди, 2011. 
 


32 
Режа:
1. Шахслараро муносабатларни ўрнатишда нутқ маданияти.
2. Нотиқлик санъати. 
3. Кутубхоначи фаолиятида нотиқлик санъатиининг аҳамияти.
 
Таянч иборалар: нотиқлик, нутқ, нутқ маданияти, махорат, 
кутубхоначи фаолиятида нотиқлик маҳорати, новербал воситалар, визуал 
воситалар, тактил воситалар, акустик воситалар, ольфактор воситалари. 
1. Шахслараро муносабатларни ўрнатишда нутқ маданияти.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев қатъият билан “Ҳавас қилса арзийдиган 
улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. 
Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, 
буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”, деб таъкидлаган эди. 
Ростдан ҳам адабиёт ва санъат ривожи миллат маънавий юксалишига хизмат 
қилади. Шу боис бугунги кунда кутубхоначи ўқувчи, китобхон билан 
мулоқот даврида нотиқлик санъати ёрдамида фаол муносабат ўрната олиши 
муҳим ҳисобланади. Бу китобхонни турли китобларга бўлган қизиқишини, 
мотивациясини пайдо бўлишининг асосидир. Шундай экан АРМ раҳбар 
ходимлари нотиқлик маҳорати бўйича билимларини ошириши ва ўз устида 
бу йўналишда ишлаши лозим. Қуйида нотиқлик маҳоратини ривожлантириш 
бўйича бир қанча қизиқарли маълумотларни келтирамиз. 
ХХ асрда Д. Эфрон, Ч. Моррис, М. Кричли, Дж. Фаст, А. Пиз, Т. Брюн, 
Р. Бердвистель ва бошқалар томонидан жестлар ҳақида ўнлаб йирик ишлар 
чоп этилди. Новербал хатти- ҳаракатлар миллий ва маданий асосга эга. Ҳар 
бир миллат, мамлакат кишилари ўз маданий, миллий хусусиятларига мос 
равишда юриш туриш, турли имо-ишоралар, тана ҳаракатлари мимикалардан 
иборат бўлган новербал ҳатти- ҳаракатлар тизимига эгадир. Божхоначи 
кўпинча мамлакатнинг биринчи расмий вакили сифатида турли мамлакат 
фуқаролари билан мулоқотга киришади. Улар билан муомала жараёнида ҳар 
бир миллатга мос келадиган алоқа усулларини танлаш ғоятда муҳим аҳамият 
касб этади. Биргина кенг тарқалган қўл бериб сўрашиш жестини ҳар хил 
миллат вакиллари турли хилда қабул қилишади. Масалан, Россияда 
гуруҳдаги битта одам билан алоҳида қўл бериб сўрашиш мумкин бўлса, 
Болгарияда бутун гуруҳ билан сўрашиб чиқишга тўғри келади. Франция ва 
Италияда узатилган қўлингизни албатта сиқишади, Англияда эса чўзилган 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling