Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1323120
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
1.2.-барча-тоифа-учун-1

мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида”ги 140-сон қарори. 
Умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга 
олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш 
тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, умумий ўрта 
таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини 
таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 15 март куни 140-сонли 
“Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Ушбу низом 10 та 
боб, 85 банддан иборат. 
1-боб. Умумий қоидалар (1-7 модда) 
2-боб. Умумий ўрта таълимнинг мақсади ва вазифалари (8-10 модда) 
3-боб. Умумий ўрта таълимни ташкил этиш (11-23 модда) 
4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни (24-38 модда) 


5-боб. Умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш (39-49 модда) 
6-боб. Ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш (50-54 модда) 
7-боб. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш (55-59 модда) 
8-боб. Умумий ўрта таълимни бошқариш (60-69 модда) 
9-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти (70-80 модда) 
10-боб. Якуний қоидалар (81-85 модда) 
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни 
ташкил этиш ва умумий ўрта таълим фаолиятини амалга ошириш тартибини 
белгилайди ва ушбу Низом талаблари барча умумтаълим муассасаларига 
нисбатан татбиқ этилади. 
Низомга кўра, умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставларига амал қилади. 
Умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланиб, ўз уставига
мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим 
муассасалари учун), банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрига, 
штампга ва бланкаларга эга бўлади. 
Умумтаълим 
муассасасининг 
устави 
белгиланган 
тартибда 
тасдиқланади ва умумтаълим муассасаси маҳаллий давлат ҳокимияти 
органида давлат рўйхатидан ўтказилади. 
Умумтаълим муассасаларининг намунавий устави Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул 
амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 


Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Ўзбекистон 
Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ амалга 
оширилиши ҳам ушбу Низомда ўз аксини топган. 
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта 
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги 187- сонли қарори. 
“Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, умумтаълим 
фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий 
методологиясини яратиш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида 
такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб 
чиқиш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан: 
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти;
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим 
фанлари бўйича малака талаблари; 
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи дипломларининг давлат 
намуналари;
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун 
умумтаълим фанларидан ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб 
чиқишга қўйиладиган умумий талаблар зарур меъёрий ҳужжатлар билан 
тасдиқланди. 
Ушбу меъёрий ҳужжат асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълимининг давлат таълим стандартлари 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 
босқичма-босқич амалиётга жорий этилиши белгиланган эди. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 
зиммасига умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат 


таълим стандартлари талаблари асосида ўқув дастурларини янгидан ишлаб 
чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаб, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасаларига етказиб бериш вазифаси берилди. 
Яратилаётган ўқув-методик мажмуалар ўқувчиларни мантиқий 
фикрлашга ундайдиган, расмларга бой, замонавий матбаа талабларига жавоб 
берадиган шаклларда чоп этилишига эътибор қаратилиши ахамиятлидир. 
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-
ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини 
амалиётга самарали жорий этиш юзасидан тегишли мутахассислар учун 
мақсадли ўқувлар ташкил этилиши, ҳамда педагог ходимларни қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари дастурлари ва ўқув 
модулларининг қайта кўриб чиқилиши белгиланди.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва 
вазифалари қуйидагилардан иборат:
мақсад — умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга 
оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий 
мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-
коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий 
баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling