Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


“Тушунчалар таҳлили” методи


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1323120
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
1.2.-барча-тоифа-учун-1

 
 “Тушунчалар таҳлили” методи 
Методнинг моҳияти. Ушбу услуб ўтилган мавзу юзасидан маърузачи
томонидан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изохларини бериш, 
шу орқали олган билимларини текширишга йўналтирилган. 
Методнинг мақсади. Тингловчиларнинг машғулотда ўтилган мавзуни 
эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик 
даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эта 
олиш, ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, якка ва гуруҳларда 
ишлай олиш, сафдошларининг фикрига ҳурмат билан қараш, шунингдек ўз 
билимларини бир тизимга келтира олишга ўргатиш. 
Методнинг қўлланиши: ўқув машғулотларининг барча турларида 
(машғулот бошланиши ёки охирида) ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик
даражасини такрорлаш, мустаҳкамлаш учун, шунингдек, янги мавзуни
бошлашдан олдин тингловчиларнинг билимларини текшириб олиш учун 
мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир 
қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. 
Ушбу услубдан мустақил таълим учун вазифа беришда ҳам фойдаланса 
бўлади. 
тушунчалар 
мазмуни 
қонун 

қонун ости ҳужжатлари 

компетенция 

фармон 

қарор 

ҳуқуқ 

 


“ФСМУ” методи 
Технологиянинг мақсади: Мазкур технология иштирокчилардаги 
умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали 
ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технологиядан 
маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни сўрашда 
фойдаланиш тавсия этилади.
Технологияни амалга ошириш тартиби: 
- қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф 
этилади; 

ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари 
ёзилган қоғозларни тарқатилади: 

иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий 
тартибда тақдимот қилинади. 
ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий 
машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли 
ўзлаштирилишига асос бўлади. 



Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling