Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Психогигиенани бир неча бўлимларга ажратиш мумкин: 
1.Ёш психогигиенаси. 
А)Болалар психогигиенаси 
Б) Ўсмирлар психогигиенаси 
В) Катталар ва қариялар психогигиенаси 
2. Меҳнат ва таълим психогигиенаси
А) Ишлаб чиқариш психогигиенаси 
Б) Ақлий меҳнат психогигиенаси . 
3. Турмуш психогигиенаси. 
4. Оила ва жинсий ҳаёт психогигиенаси. 
5. Касал психогигиенаси. 
Ўрганилаётган соҳага боғлиқ равишда психогигиена у ёки бу 
фанларга суянади. Болалар психогигиенаси, педагогика, педиатрия, болалар 
ва педагогик психологияга таянади. Психогигиенанинг асосий мақсади 
психик саломатликни руҳий мувозанатни сақлашдир. Психогигиенанинг 
йўналишлари орасида инсоннинг психик ҳолатига ва психик саломатлигига 
таъсир этувчи муҳит омилларини ўрганиш муҳим ўрин эгаллайди. Бундай 
омилларга психик касалликларга чалинган беморларга нотўғри муносабат
дори воситаларини кўп истеъмол қилиш, баъзи фаолиятларда шароитнинг 
қийинлиги, ноқулай экологик омиллар ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Психогигиена инсонга унинг психик соғлиғи учун хавфли бўлган ноқулай 
таъсирдан қочишга, табиий кучлардан фойдаланиб, қийинчиликларни 
енгишга ўргатади.
Х1 аср ўрталарида ёзилган Абу Али Ибн Синонинг “Тиб Қонунлари” 
китобида соғлиқни сақлаш учун 6 та нарсага эътибор қаратади.
1. 
Ёруғлиқ ва ҳаво. 
2. 
Овқат ва сув. 
3. 
Ҳаракат ва тинчлик. 
4. 
Уйқу ва тетиклик. 
5. 
Моддалар алмашинуви. 
6. 
Ҳиссиёт. 
Ибн Сино кўрсатган бу нарсалар ҳозирги кунгача, соғлиқ учун ўз 


23 
аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Психогигиена фан сифатида 19-аср охири 20-аср бошларида 
вужудга келди. Россияда психогигиенанинг пайдо бўлиши 1887 йилда бўлиб 
ўтган 
психиатрларнинг 
1- 
съезди 
билан 
боғланади. 
Съездда 
И.П.Мержаевский, 
С.С.Корсаков, 
И.А.Сикорский 
психиатрларга, 
шифокорларга, мамлакатдаги илғор кишиларга психик ва руҳий 
касалликнинг олдини олиш бўйича дастур ва ғоялар ҳақида мурожаат 
қилади.
Ҳорижий адабиётларда психогигиенанинг пайдо бўлиши Биерс асос 
солган ҳаракат билан боғланади. Бу солиқ хизматчиси 2 йил психиатрик 
касалхонада ётиб чиққанидан сўнг, 1908 йилда бутун дунёда қизиқиш 
уйғотган ”Ўзини топган ақл” номли китобини нашр қилади. Кейинроқ у 
психогигиеник жамиятни тузди. 1917 йилда психогигиеник жамият 
Канадада, 1918 йилда Францияда пайдо бўлди. Психогигиена масалалари 
билан Крепелин, Форел, Блейхер каби машҳур психиатрлар шуғулланишади.
Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин Европа ва Американинг 
кўп мамлакатларида психогигиеник ташкилотлар ва жамиятлар мавжуд эди. 
Бундай ташкилотларда психик бузилишларнинг вужудга келиш сабаблари 
ўрганилди, аҳоли орасида санитар маърифат ишларини амалга оширилди. 
Урушдан кейинги йилларда психик соғлиқни сақлашнинг бутун жаҳон 
федерацияси ва бутун жаҳон соғлиқ ташкилоти қошида психик соғлиқ 
бўлими ташкил этилди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling