Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тасодифий стресс билан қандай курашиш мумкин?


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Тасодифий стресс билан қандай курашиш мумкин? 
Тасодифий кўнгилсизликларга жавоб реакцияси, кутилмаган
келишмовчиликлар ва бошқа ҳар хил ўлчамдаги фавқулодда ҳодисалар
медицина психологияси нуқтаи назаридан ўткир стресс деб аталади.
Тасодифий стрессга қарши тура олиш учун унинг пайдо бўлган
дастлабки дақиқасида ўзингизни тўғри тутишингиз муҳимдир. Стресс 
билан боғлиқ бўлган шароитлар, объектлар, одамлардан жисмонан ва 
психологик жиҳатдан узоқлашиш зарур. Бунга қандай эришса бўлади? 
Энг асосийси стресс билан психологик кураш олиб боришда янада
оғирлаштирадиган салбий фикрлар оқимини тўхтатиш керак. Ҳаммасини 
ўйлаб қарор қабул қилиш учун ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқалик дам 
олишни ташкил этиш керак. Ахир сир эмас-ку, одам стресснинг биринчи 


41 
дақиқаларида совуққонлик билан фикрлай олмайди. Кўпинча одам айни 
шундай вақтларда ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширади 
ёки охир-оқибат афсусланишга олиб келади, яъни атрофдагиларга ҳақоратли
сўзларни айтиши мумкин. Бунга эса унинг онгида пайдо бўлган нотўғри 
салбий фикрлар айбдордир. Асаб бузарликлардан сўнг дастлабки
дақиқаларда фикрни нима билан банд этиш керак? Масалан, 1 дан 10 гача, 
сўнг тескари тартибда санаш. Буни организмнинг табиий-физиологик
жараёни билан, масалан, ҳар нафас олиш ва чиқаришни ёки пульс уришини
боғлаш мумкин. Айниқса, салбий эмоциялар оқими билан тезда
курашишга секин ва ритмик нафас олиш. Айниқса, чуқур нафас олиш
фойдали (агар сиз пульсингизни санаётган бўлсангиз), нафас олиш юрак
уриши билан мослашганини сезасиз). Стрессли вазиятда қорин билан
нафас олиш маслаҳат берилади. Бунда тил танглайга ёпишган бўлиши 
керак. Тасодифий стресс билан курашишда тана сезгилари билан ишлаш
муҳим аҳамиятга эга. ”Юрагим товонимга тушиб кетди” деган ибора тўғри 
айтилган. Бундан ташқари одамнинг аҳволидаги ўзгаришлар мутлақо 
табиийдир. Товон соҳасида психологик ҳимоя нуқтаси борлигидан
далолатдир. Психотерапевт А. Лоуэннинг таъкидлашича, психологик тана
“оғирлик маркази” қанчалик пастда бўлса, одам ўзини шунчалик чидамли 
ва ҳимояланган ҳис қилади. Шунинг учун одам стресс вақтида шунчаки, 
“ерга қўниши”, ер билан боғланишни ҳис қилиши керак, бунинг учун оддий
машқ қилиш таклиф этилади. Оёқ учида турилади ва бирданига бутун
тананинг оғирлиги билан оёқ ерга қўйилади. 
Агар танада нохуш сезгиларни аниқлашга, (стресс билан боғлиқ)
мувофиқ бўлинса, улардан турли усуллар ёрдамида қутулиш керак. Нафас 
олиш, релаксация. Ҳозирги таклиф этилаётган методлар шахснинг қайси
психологик типга мансублиги, информациянинг қайси канали ўта
муҳимлигига боғлиқ, яъни эшитувчи, кўрувчи, жисмоний (ҳаракатланувчи). 
Агар сиз “кўрувчи” типидаги одам бўлсангиз, атрофингиздаги ўраб 
турган предметларни номини айтиб беринг. Фикран ёки шивирлаб, лекин 
аниқ ва лўнда предметлар номини айтиб беринг. Агар сиз “эшитувчи” 
типдаги одам бўлсангиз, мусиқа эшитишингиз мумкин, ёки яхши кўрган
куйингизни эсланг ва хаёлан қайта тикланг. Агар сиз “ҳаракатчан“ тип
бўлсангиз, дарҳол 10-15 минутли мускуллар фаоллиги ва ҳаракат билан
боғлиқ бирор бир фаолият билан шуғулланинг. Бу югуриш ёки спорт
залидаги машқ бўлиши шарт эмас. Уйда бу идиш товоқ ювиш, ишда эса
стол устидаги қоғозларни тартибга келтириш бўлиши мумкин. 20-30 
минут ўтгандан сўнг ҳиссиётлар қизиши ўтиб, стресс чақирган ҳолатларни 
таҳлил қилиб, унга четдан қараб тургандай муносабатда бўлиб, босиқлик
билан ечиш мумкин. 
Россия Тиббиёт Фанлар Академияси мия институти директори 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling