Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
ёшли болаларни қайта текшириш натижалари
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
6 ёшли болаларни қайта текшириш натижалари
Тадқиқотчилар хавф омиллари билан оғирлашган ва туғилган вақтидан бошлаб шифокорлар назорати остида бўлган 294 болани кузатиб боради. Х.Теичман ва Б.Хаидер ишлари мазкур масала бўйича тўлиқ ахборот беради. 2 ёшли болаларни тадқиқ қилиш асосида олинган натижалар концептуал ва методик равишда кейинги такрорий тажрибаларни белгилаб берди. Улар муҳим даражада хавф омиллари частотаси, биологик ва психосоциал хавф омиллари орасидаги ўзаро таъсир тўғрисидаги, компенсация ва декомпенсация механизмлари тўғрисидаги саволларни аниқлаштирдилар. Олинган маълумотларни қайта ишлаш билан бирга бош муаммонинг йўлга қўйилиши таққосланди ва чуқурлаштирилди. Агарда илгари иш бирор ўзига хос биологик хавф омили таъсирига учраган болалар қандай ривожланиши тўғрисидаги масалага қаратилган бўлса, эндиликда эса ижтимоий-биологик муаммолар ҳам кўрилмоқда. Тадқиқотчиларни қуйидаги масалалар қизиқтиради. 6 ёшли болаларда биологик ва психосоциал ҳодисалар орасида боғланиш мавжудлигини исботлаш мумкинми? Шу ёшдаги болалар психик тараққиётига биологик ва психосоциал шароитлар қандай таъсир кўрсатади? Кўрсатилган шароитлар ўзаро таъсири қандай юз беради? 4 йил ўтгач 294 боладан 279 бола (140 ўғил ва 139 қиз), яъни 95 % қайта текширилди. Маълумотлар йиғиш, таҳлил қилиш бу гал ҳам “кўр-кўрона” ташкил этилган эди, яъни тадқиқотчилар аввалги тажриба натижаларини билмаган ва бир-бири билан маълумот алмаштирмаган эдилар. Қўлланилган психологик усуллар болалар хулқ-атвори ва таржимаи ҳоли тўғрисида ягона шкала бўйича тизимлаштирилган турли маълумотлар берди. Бунда мактаб ёшидаги болалар учун Векслер (Wechler) тести, Равен (Raven) тести, ўқув тести, шакл ва ранг дифференциацияси учун суратлар, тил артикуляцияси эксперименти, бола хулқ-атвори ҳамда онанинг тарбиялаш усулларига доир ва болалар боғчаси тарбиячилари томонидан 60 тўлдириладиган 3 стандарт анкеталар қўлланилди. Тиббий хулосалар туғруқ вақтида мутахассислар томонидан олинган катта кўламдаги ҳужжатлар, болаларни иккита қўшимча текшириш вақтида оналари берган маълумотлар, дастлабки ёшдаги болаларда бош мия фаолияти бузилишларини функционал диагностика қилиш (неврологик маълумотлар, моторика ривожланиш даражаси, бош суяги ва билак суяклари рентгенограммалари, электро-эхоэнцефалограммалари)га асосланади. Ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги (2000га яқин маълумот) болаларнинг биологик ва психосоциал ўрнини, уларнинг хулқ- атворини, тараққиёти мослашув қобилиятларини баҳолаш учун комплекс характеристикалар киритиш заруратини туғдирди. 55 та биологик хавф омили кўсаткичи (БХОК) Бош мия шикастланиши кўрсаткичи (БМШК) 8 36 та психосоциал хавф омили кўрсаткичи (ПСХОК) 14 та тест ва анкета натижалари асосидаги ривожланиш коэффиценти (РК) Ўқ синдроми кўрсаткичи (ЎСК) G.Gollnitz бўйича мазкур синдромнинг ўзига хос бўлган симптоми бўлмиш, боладаги 26 та салбий хулқ-атвор кўринишлари йиғиндиси. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling