Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
нерв системаси қутқарувчиси”, Шекспир “руҳ бальзами”, Аристотель
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пародоксал уйқу
- И.П.Павлов уйқуни
нерв системаси қутқарувчиси”, Шекспир “руҳ бальзами”, Аристотель
“ҳаёт хизматкори” деб бежиз айтишмаган. Уйқусизлик ёки узоқ вақт яхши ухламаслик салбий ўзгаришларга, масалан, юрак-қон-томир касалликларига, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Уйқу бу бош мия пўстлоқ ҳужайраларининг фаол тормозланиш жараёнидир. Миянинг маълум марказлари уйқунинг ўз вақтида келишига жавоб беради, бош мия пўстлоқ ҳужайралари чарчашнинг одини олади. Лекин пўстлоқ остидаги кўп ҳужайралар уйқу вақтида ҳам ишлашни давом эттиради. Уларнинг баъзилари пўстлоқдаги тормозланиш ҳолатини мустаҳкамлайди, бошқалари эса организмнинг ҳаёти учун муҳим жараёнлар – юрак фаолияти, нафас олиш, моддалар алмашинуви кабиларнинг ишини таъминлайди. Уйқу жараёни чуқур уйқу ва туш кўрадиган уйқу билан доимий алмашишда кечади. Чуқур уйқуни “қисқа тўлқинлар уйқуси” ҳам деб аташади, чуки электроэнцефалограмада (ЭЭГ) пўстлоқнинг биоэлектрик фаоллиги қисқа тўлқинларда намоён бўлади. Туш кўриладиган уйқуда ЭЭГда юқори частотали тўлқинлар пайдо бўлади. Бундай уйқу ”тез тўлқинлар уйқуси” деб аталади, бу босқичда инсон қаттиқ ухласа-да, тетиклик вақтдаги тўлқинларга ўхшайди. Туш кўраётган вақтда инсон кўзи тез-тез ҳаракатланади. Пародоксал уйқу (туш кўрадиган) умумий уйқу давомийлигининг 20-30%ини ташкил этади. Пародоксал уйқунинг биринчи босқичи ухлагандан сўнг 40-90 дақиқадан сўнг бошланади, тахминан бир хил интервалда 4-6 марта такрорланади. Пародокал уйқунинг давомийлиги 5-20 дақиқа. Уйқунинг сифатини баҳолашда туш кўриладиган уйқуга катта аҳамият берилади. Чақалоқларда ортодоксал (туш кўрмайдиган) ва пародоксал уйқу нисбати 8:8 га тенг. Қарияларда уйқунинг умумий давомийлиги камайганда бу нисбат 5:1 га 25 тенг бўлади. Яванович тадқиқотларидан маълум бўлишича, 5 кун ухламаган инсонларга, ухлаш имконияти берилганда, уларда пародоксал уйқу 2 марта ортган. Тажриба иштирокчиларини туш кўрадиган босқичдан маҳрум қилингандаги психик жараёнларнинг бузилиши кузатилган. Шундай қилиб, туш кўриладиган уйқу – энг яхши уйқудир. Буни бошқа тадқиқотчиларнинг натижалари ҳам тасдиқлади. Масалан, рус физиологлари Бахур ва Семенов тадқиқотларидан маълум бўлишича, уйқу дорилар ва алкоголь туш кўриладиган уйқу босқичларини қисқартиради ва уйқу сифатини пасайтиради. Бу воситалар мия тетиклиги тизимига таъсир қилса-да, улар туш кўриладиган уйқунинг бошланишига ҳалақит беради. Кечаси уйқу дорилар ичган инсонлар эртасига эрталаб ўзларини чарчоқ, ухламагандек, ҳис қиладилар. Барча уйқу дорилар ухлашга ёрдам берадиган наркотиклар ҳисобланади. Прагада ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, кечқурун уйқу дори ичган инсонларда хотира ва диққатни бир жойга тўплаш учдан бир қисмга пасаяди. Уйқуга кетишдан олдин, кофеини бор ичимликлар истеьмол қилиш ҳам ухлашга тўсқинлик қилади. Кофеиннинг таъсири 6 соат сақланади. Яхши ухлаш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак. Хона салқин, қоронғироқ, яхши шамоллатилган бўлиши лозим. Кечки овқат енгил ва фойдали бўлиши, тўйиб олиб ухламаслик лозим. Телевизордан детектив фильмларни кўриш, виждон азоби билан боғлиқ низолар уйқуга салбий таъсир кўрсатадиган омиллар қаторига киради. Сўнгги вақтларда кун давомида 10-15 дақиқалик қисқа уйқулар қизиқиш уйғотмоқда. Бундай уйқу иш унумдорлигини оширади. Асосан аёллар ишлайдиган корхоналарда бундай қисқа уйқу бўлса, иш унумдорлиги кечгача пасаймаган, бундай уйқу бўлмаса, куннинг иккинчи ярмида меҳнат унумдорлиги пасайган. Инсоннинг иш қобилияти учун уйқунинг миқдори, сифати ва доимийлиги муҳим аҳамиятга эга. Кам ухлаш ёки ухлай олмаслик хотиранинг ёмонлашувига, ёмон кайфият ва бошқа психик бузилишларга олиб келади, диққатни тўплай олмасликда намоён бўлади. Аксинча, доимий яхши ухлаш психиканинг иш қобилиятини оширади. “И.П.Павлов уйқуни Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling